Latest news

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  3 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Озарбайжон ёшларини мағлуб этди News

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Озарбайжон ёшларини мағлуб этди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси кеча Озарбайжон U-20 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни кунларда Туркияда янги йилдаги илк йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси кеча Озарбайжон ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу учрашув Равшан Ҳайдаров шогирдларининг устунлигида ва терма жамоа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг голларига Жавоҳир Сиддиқов, Элдор Шомуродов ва Достон Ҳамдамовлар муаллифлик қилишди.

Равшан Ҳайдаров жамоаси бунгача йиғин давомида 22 январь куни Украина U-21 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Маълумот учун, 31 январгача давом этадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Украина ёшларига қарши яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Режага кўра ушбу терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 28 январь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шунингдек, 25 январь куни Сингапур U-20 ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жами 22 нафар футболчи жалб этилган.

Ўртоқлик учрашуви.
24 январь. Истанбул, Туркия.
Ўзбекистон U-20 - Озарбайжон U-20 3:1
Голлар:
Жавоҳир Сиддиқов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика