Latest news

12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  0 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади News

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Қатарда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида 6 октябрь куни 2-тур учрашувлари ўтказилди. Шу куни 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркманистон ёшларига қарши майдонга тушди. Туркманистонлик футболчилар бунгача 4 октябрь куни ўтказилган 1-тур учрашувида Непал терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришган эди.

Ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси» деб аташ мумкин бўлган ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари деярли бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Биринчи бўлимда, айниқса, иккинчи бўлимда Туркманистон ёшлар терма жамоаси дарвозаси олдида кўплаб қулай вазиятлар юзага келтирилди. Бир қатор ҳолатларда футболчиларга маҳорат ва тажриба етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда эса Евстафеев шогирдларидан омад юз ўгирди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 77-дақиқада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди. Туркманистон бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг ўнг қанотдан ташкил этилган қарши ҳужумни тезкор қанот ярим ҳимоячиси Дурбек Камолов давом эттириб, тўпни марказдаги ҳужумчи Элдор Шомуродовга узатди. «Машъал» ҳужумчиси эса, ўз навбатида, олдинга интилаётган бўйдор Сидоровни ўз вақтида кўриб, уни вақтида тўп билан таъминлади. Туркманистон дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетган «Андижон» ҳужумчиси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бутун ўйин давомида ҳимояда зич ўйнаган Туркманистон гол ўтказиб юборганидан сўнг олдинга ўтишдан бошқа чораси қолмади. Бу эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришига замин яратди. Бироқ футболчилар ушбу имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида, сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказган Туркманистон ёшлар терма жамоасига ҳам имконият қолдирилмади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги дастлабки ўйинида осон бўлмаган ғалабани қўлга киритиб, дастлабки уч очко эгасига айланди. Евстафеев шогирдлари навбатдаги учрашувни 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«А» гуруҳи, 2-тур учрашуви
ТУРКМАНИСТОН U-19 – ЎЗБЕКИСТОН U-19 0:1 (0:0)
Гол:
Андрей Сидоров (77).
ТУРКМАНИСТОН: Қурбондурди Отабоев, Қурбонов, Давлатгелди Мирсултонов, Худойназар Амиров (Ботирқилич Бердиев, 53), Дидаргелди Ковусов (Ўрозсаҳет Моммиев, 82), Илёс Акиев, Мекан Параҳатов (Давлат Омонов, 61), Илёсберди Беренов, Мовламберди Гўшшанов, Юнус Ҳурменов, Аннаев.
ЎЗБЕКИСТОН: Шерзодбек Абдураимов, Азизбек Мамазоитов, Аббосжон Отахонов (Улуғбек Худойбердиев, 71), Миржамол Қосимов, Мақсуджон Маҳмудов, Элдор Шомуродов, Аслиддин Абдиев (Андрей Сидоров, 66), Бобур Давлатов, Меҳрож Ғуломов, Дурбек Камолов, Абдурасул Комилов (Достонбек Турсунов, 59).
Огоҳлантиришлар: Илёсберди Беренов (19), Қурбонов (30), Илёс Акиев (61), - Миржамол Қосимов (24).
Четлатиш: Қурбонов (90+2, иккинчи огоҳлантириш).
Бош ҳакам: Мухтор Солиҳ ал-Яримий (Яман).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика