Latest news

21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  0 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  40 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0

Ўзбекистон U-19 иккинчи ўйинда Қатар ёшларига мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-19 иккинчи ўйинда Қатар ёшларига мағлуб бўлди

Айни дамда Қатар пойтахти Доха шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Қатар U-19 ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги терма жамоа Қатарга қарши илк ўртоқлик ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйинда эса, Қатар ёшлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси сафидаги ягона голга 85-дақиқада Нурилло Тўхтасинов муаллифлик қилган. Таъкидлаш жоиз, терма жамоа бош мураббийи мазкур ўйинда терма жамоа йиғинига жалб этилган барча 23 футболчини синаб кўрди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси шу тариқа Қатардаги йиғинини якунлади ва 20 сентябрь куни Тошкентга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2-8 октябрь кунлари Бангладеш мезбонлик қиладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш турнирида иштирок этади. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур турнирда иштирок этиш учун 28 сентябрь куни Бангладешга жўнаб кетади.

Ўртоқлик учрашуви.

19 сентябрь. Доха, Қатар.

Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:1

Голлар: Нурилло Тўхтасинов (85)

Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Лазер Адамов, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Қобилов, Фаррух Йўлдошев, Нурилло Тўхтасинов, Азиз Ғаниев, Суҳроб Нуруллаев, Достон Ибрагимов, Бобур Абдуҳолиқов, Жаҳонгир Аҳмадов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика