Latest news

20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  4 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  5 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  3 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1

Ўзбекистон U-19 Дукентдаги йиғинини якунлади News

Ўзбекистон U-19 Дукентдаги йиғинини якунлади

Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 13 август куни Дукентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 2-13 август кунлари Дукентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев мазкур йиғинга жами 25 футболчини таклиф этгани ҳақида маълумот берган эдик.

Ушбу йиғин давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3та назорат учрашувини ўтказди. Евстафеев шогирдлари дастлаб, 7 август куни «Андижон» клубига қарши назорат учрашувини ўтказишди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. 10 ҳамда 12 август кунлари эса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «Олмалиқ» жамоаси ёшларига қарши тўп суришди ва ҳар икки учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. «Олмалиқ» ёшларига қарши кечган илк ўйинда ўзбекистонлик ёшлар йирик - 8:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Орадан икки кун ўтиб, мазкур жамоалар яна бир маротаба майдонга чиқишди ва бу учрашувда ҳам Евстафеев шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозондилар - 4:1.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Назорат учрашуви.

7 август, чоршанба
Ўзбекистон (U-19) - «Андижон» - 1:1

Голлар: Аббос Отахонов - Лочин Солиев

Назорат учрашуви.
10 август, шанба

Ўзбекистон (U-19) - «Олмалиқ» (ёшлар) - 8:1
Голлар: Игорь Рогованов (4та), Маҳсуд Маҳмудов (2та), Дурбек Камолов, Андрей Сидоров

Назорат учрашуви.
12 август, душанба
Ўзбекистон (U-19) - «Олмалиқ» (ёшлар) - 8:1
Голлар:
Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов, Бобурбек Давлатов, Жавоҳир Соибов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика