Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши илк ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди
26 dec 2022 20:52
News
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши илк ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Албишри Наваф саудиялкларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 9 дақиқа ўтар-ўтмас Алжанаҳи Наваф фарқни оширди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида эса Лазизбек Мирзаев 82-дақиқада битта гол билан жавоб қайтарди. Шу тариқа, учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 29 декабрь куни саудияликларга қарши иккинчи бор майдонга чиқишади.
Саудия Арабистони U-17 — Ўзбекистон U-17 2:1
18:50. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони. Жидда
Голлар: Албишри Наваф 68', Алжанаҳи Наваф 77', Лазизбек Мирзаев 82'.
Ўзбекистон U-17 термаси: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Сардор Мирқобилов, 6.Озодбек Ўктамов, 7.Лазизбек Мирзаев, 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 15.Абдулҳамид Икромов, 18.Давронбек Усмонов, 23.Дилшод Абдуллаев








Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments