Latest news

07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  0 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  10 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  32 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  6 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  22

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди? News

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов БААга қарши учрашув хусусида фикр билдирди.

Аввало барчани қийин ғалаба қўлга киритилгани билан табриклайман. Сабаби бугунги ўйини осон ўтди демаган бўлардим. Чунки БАА ҳам ушбу ёш тоифада Осиёнинг кучли жамоалардан бири эди.

Ўйин ҳақида келадиган бўлсак, БААни ўйиндан олдин ўрганиб чиққанимизда, жамоа асосан ҳужум бошлашда муаммоларга учрашини сезгандик. Биринчи бўлимдаги тактик режамиз бўйича биз юқори прессинг қилиб, рақиб майдонида кўпроқ ҳаракат қилиш эди. Асосий вазифа кўпроқ гол уриш эди биринчи бўлимда ва буни футболчилар яхши уддалашди деб ўйлайман. Рақибга ҳужум бошлашда ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўзимиз эса тезкор ҳужумларга ўтиб, кўплаб голли вазиятлар яратдик.

Биринчи бўлимдан сўнг футболчиларга бўшашмасликни ва иккинчи бўлимда янада ҳужумкор футбол кўрсатиш бўйича кўрсатма бердик. Бироқ бу ёш билан боғлиқ бўлса керак, 3:0 дан сўнг шогирдларим ўйинни эрта тугатиб қўйишди. Шу сабабли иккинчи бўлимда ўйинимиз бироз ўхшамади. Шунингдек, кейинги ўйини ўйлаган ҳолда таркибда бир нечта ўзгаришлар қилдик.

Турнир анча оғир ўтмоқда, бу вақтда футболчилардан тўғри фойдаланиш ҳам жуда муҳим. Шунинг учун ҳар бир учрашувда барча футболчиларнинг ҳолатини мунтазам текшириб бормоқдамиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика