Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Дукентда йиғин ўтказади
12 sep 2013 13:56
News
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Дукентда йиғин ўтказади
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 12-24 сентябрь кунлари Дукентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 12 сентябрь куни Дукентда навбатдаги йиғинини бошлади. Мазкур йиғин давомида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) учта назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Дилшод Нуралиев Дукентдаги йиғинга жами 23 нафар футболчини терма жамоа сафига жалб этган.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 3-9 сентябрь кунлари Австрияда йиғин ўтказган ва йиғин давомида мезбон - Австрия U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушган эди. Нуралиев шогирдлари 5 сентябрь куни бўлиб ўтган Австрия ўсмирларига қарши илк ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 7 сентябрь куни ўтказилган иккинчи учрашувда Австрия ўсмирлар терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.
Абдулазиз Жўрабоев («Зарафшон»)
Акобир Тўраев («Бухоро»)
Шохжаҳон Аббосов («Машъал»)

Дарвозабонлар:
Сарвар Каримов («Локомотив»)
Шохжаҳон Эшбўтаев («Янгиер»)
Шохруҳ Раимов («Бунёдкор»)
Ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков («Насаф»)
Рустам Ашурматов (Бунёдкор»)
Иброҳим Абдуллаев («Пахтакор»)
Акром Комилов («Андижон»)
Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»)
Жамшид Болтабоев («Пахтакор»-РОЗК)
Ҳумоюн Агзамов («Пахтакор»-РОЗК)
Ойбек Эркинов («Пахтакор»-РОЗК)
Ярим ҳимоячилар:
Равшанбек Ҳурсанов («Пахтакор»-РОЗК)
Иззатилла Абдуллаев («Пахтакор»)
Жавоҳир Сиддиқов («Пахтакор»-РОЗК)
Алишер Мирзаев («Пахтакор»-РОЗК)
Отабек Шукуров («Машъал»)
Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»)
Адҳам Аҳмаджонов («Регистон»)
Илҳом Абдуғаниев («Пахтакор»-РОЗК)
Исломбек Каримов («Пахтакор»-РОЗК)
Абдулазиз Жўрабоев («Зарафшон»)
Акобир Тўраев («Бухоро»)
Шохжаҳон Аббосов («Машъал»)
Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди
Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати
Comments