Latest news

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  5 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Ўзбекистон U-17 Эрон ўсмирларига кичик ҳисобда мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-17 Эрон ўсмирларига кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 22 август куни Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 22 август куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида Эрон ўсмирлар терма жамоасига учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Тенг курашлар остида кечган учрашувда Эрон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келди - 0:1. Учрашувдаги ягона гол ўйиннинг 35 дақиқасида киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Нуралиев шогирдлари Тошкентдаги йиғин давомида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 18 август куни ўтказилган ўйинда ўзбекистонлик ўсмирлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 20 август куни ўтказилган иккинчи ўйинда ҳам, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келди - 2:1.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини шу билан ўз якунига етди. Нуралиев бошчилигидаги терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини 2-9 сентябрь кунлари Австрияда ўтказади. Ушбу йиғин давомида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат-ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.

Ўртоқлкик учрашуви. Тошкент. «ЖАР» стадиони.
Ўзбекистон U-17 - Эрон U-17 - 0:1
Гол:
Амир Муҳаммад Мазлум
Ўзбекистон: Ш. Эшбутаев, Ш. Раимов, З.Умаров, И. Абдуллаев, А. Комилов, О. Эркинов, Д. Хушбоков, Ж. Сиддиқов, Р. Хурсанов, Ш. Очилов, Х.Агзамов;
Заҳирадан майдонга тушганлар: А.Жўрабоев, Р.Ашурматов, Ш.Қиличев, Б.Даминов, А.Неъматиллаев, Ж.Давлатжонов, О.Хамробеков, И. Абдуллаев, А. Тўраев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика