Latest news

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида бундан ҳам кучли томонларимизни кўрсата оламиз" News

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида бундан ҳам кучли томонларимизни кўрсата оламиз"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиландда ўтган U-17 Осиё кубогида ярим финалгача етиб бориб Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ярим финалда кореялик тенгқурларига имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашган вакилларимиз бугун тунда юртимизга қайтиб келишди. Кўриниб турибдики футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортган, ўзига ҳос тажриба тўплашган. Биз мусобақанинг бошқа фойдали жиҳатлари ҳусусида терма жамоа бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевга юзландик. 


"Авваламбор бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ишқибозларимизга раҳмат. Албатта бундай катта халақаро мусобақалар фойдага ишлайди. Ҳар бир ўйинда масъулият, босим бор. Кучли рақиблар билан камчиликларимизни кўриб олдик. Яхши тажриба тўпладик. Ўйлайманки, бу Жаҳон чемпионатида асқотади.

Халқимиз биздан яхши натижа кутаётганди. Чунки бу ёш тоифасида ҳали Жаҳон чемпионатига анчадан бери чиқмаётган эдик. Катта меҳнат қилинди. Худо бизни сабабчи қилди. Ўзим учун эмас, шогирдларимнинг кейинги фаолияти учун бу Осиё кубоги пойдевор вазифасини ўтайди. 

Қайсидир маънода фаолиятимда янги саҳифа очди, дея оламан. Бу менинг илк Осиё чемпионатим эди. Терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш ҳар бир мураббийнинг орзуси бўлса керак. Худо хоҳласа, Жаҳон чемпионатида бундан ҳам кучли тарафларимизни кўрсата оламиз",- дейди Жамолиддин Раҳматуллаев. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика