Latest news

14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  2 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  8 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  18 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5

Ўзбекистон U-16 - Хитой U-16 - 0:8 News

Ўзбекистон U-16 - Хитой U-16 - 0:8

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги сўнгги учрашувида майдонга тушди.

Ўйин Коломбо шаҳридаги «СR&FC Grounds» ўйингоҳида Тошкент вақти билан 14:30 да бошланди.

Мусобақа фаворити бўлган Хитойга қарши кечган ўйинда Илҳом Ханжариев шогирдлари жавобсиз 8 та гол ўтказиб юборишди. Умумий ҳисоб китобларга кўра гуруҳда 1 ўринни 12 очко билан Хитой U-16 аёллар терма жамоаси эгаллаган бўлса, Иордания ҳамда Ўзбекистон 7 очкодан жамғаришди. Тўплар нисбатидаги устунлик эвазига Иордания гуруҳда 2 ўринни эгаллади ҳамда Хитой билан бирга саралаш босқичини муваффақиятли якунлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Илхом Ханжариев шогирдлари биринчи турда Иордания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, иккинчи турда Гуам устидан 3:1 ҳисобида, 3-турда эса Шри-Ланка устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика