Latest news

15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  1 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1

Ўзбекистон U-16 Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади News

Ўзбекистон U-16 Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади

1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 19 июнь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Машғулотлар Тошкентдаги «Чиғатой» спорт базасида олиб борилиши режалаштирилган. Жами 24 нафар футболчи чақирилган мазкур йиғин 27 июнь кунига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 24 ва 27 июнь кунлари Тошкентда Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Уммон ўсмирлар терма жамоаси 25 июнь куни Тошкентга ташриф буюради.

Маълумот ўрнида, мазкур йиғин ва Уммонга қарши ўртоқлик ўйинларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасига вақтинчалик Александр Мочинов мураббийлик қилиши ҳақида хабар берган эдик. Таъкидлаш лозим, 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Уммонга қарши ўртоқлик ўйинлари учун йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
 Эргашев Умид («Насаф»)
 Ходжаев Акром («Бунёдкор»)
 Садириддинов Тўрабек («Насаф»)

Ҳимоячилар:
 Абдуллаев Бегзод («Бунёдкор»)
 Усмонов Бурхон («Бунёдкор»)
 Тошқўзиев Аброр («Насаф»)
 Шарипов Рахим («Машъал»)
 Алижонов Илхом («Пахтакор»)
 Сафаров Шаҳзод («Насаф»)
 Авилов Хушнуд («Пахтакор»)
 Тўраев Ботир («Насаф»)
 Мадраҳимов Сардор («Бунёдкор»)

Ярим ҳимоячилар:
 Мақсудов Жаҳонгир («Машъал»)
 Қурбонов Озод («Пахтакор»)
 Хошимов Дониёр («Пахтакор»)
 Кенжабоев Ислом («Насаф»)
 Муртазаев Бакир («Машъал»)
 Нуруллоев Суҳроб («Пахтакор»)
 Ғанижонов Абдуғани («Пахтакор»)
 Зокиров Санжарбек («Фарғона»)

Ҳужумчилар:
 Кўчимов Жонибек («Самарқанд»)
 Файзуллаев Амин («Самарқанд»)
 Аҳмеджонов Зокир («Спартак»)
 Ғаниев Азиз («Насаф»)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика