Latest news

23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  13 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  20 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси Туркияда икки ғалабага эришди News

Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси Туркияда икки ғалабага эришди

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги 1998 йилгача туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси 21-31 август кунлари Туркияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Ушбу йиғин доирасида бир қанча назорат учрашувлари ўтказилмоқда. Ҳозирги кунгача терма жамоамиз иккита учрашув ўтказди ва икки ғалабага эришди. Жумладан 23 август куни "Истамбул Спорт" (U-17) га қарши кечган учрашувда вакилларимиз йирик 7:1 ҳисобида ғалабага эришди. Кеча эса навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. "Бешиктош" (U-17) га қарши кечган учрашувда ҳам ўсмирларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларига аввалроқ қуръа ташланган ва унга кўра, Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика