Latest news

18:30Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  14 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0

Ўзбекистон U-16 Қатар ўсмирлар терма жамоаси билан дуранг ўйнади News

Ўзбекистон U-16 Қатар ўсмирлар терма жамоаси билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган халқаро турнирдаги иккинчи ўйинида Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлари 17 июль куни турнирдаги илк ўйинини Саудия Арабистони U-16 ўсмирларига қарши ўтказган ва 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

19 июль куни Александр Мочинов шогирдлари турнирдаги иккинчи учрашувида Қатар U-16 ўсмирларига қарши ўйнади ва қизиқарли кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон ўсмирларининг ўйиндаги ягона голига Суҳроб Нуруллоев муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, турнир тақвимида ўзгариш юзага келган. Унга кўра, Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўйин аввалдан режалаштирилганидек 19 июль эмас, балки 22 июль куни бўлиб ўтади. Шу тариқа Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги кейинги ўйинини 22 июль куни Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўтказади. Турнирдаги сўнгги ўйин эса 24 июль куни БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика