Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  3 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   44

Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради News

Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради

Икки тўп фарқи билан ортда қолаётган каталониялилкардан ажойиб камбэк.

"Барселона" – ёш болалар жамоаси. Флик шогирдларини энагаларига, яъни уларнинг оналари, аёллари ва қиз ўртоқларига ишониб топширади. Бироқ Левандовски ва Ямаль яна бирга бир майдонда бўлганида, мураббий уларнинг болаларча бошқариб бўлмас энергияси қаршисида ожиз қолади. Ханси "Суғур куни" фильми бош қахрамонидек, фақатгина болалар боғчасида ишлайди. Куни-кеча Левандовски 37 ёшни қарши олди, унинг байрам тортида эса қуйидаги жумла бор эди: "Ташқи кўринишим 15 ёшдагидек, мен ўзимни 12 ёшлидек ҳис қиляпман ва лекин 10 ёшли боладек тутяпман. Бу нарса мени 37 ёшга айлантиряпти".

Биринчидан, Левандовски қанчалик яхши спорт формасини сақлаб қолмасин, 15 ёшли боладек эмас. Иккинчидан, ўзини ундан ҳам ёш боладек ҳис қилаётгани ҳақидаги икки пункт, бу унинг жамоаси учун чинакам чақириқ. Каталониялик футболчилар ўзларини 10 ёшли болалардек тутишмоқда ва 12 ёшдаги "безори болалардек" кўринишни истаяпти. Ла Лига биринчи турида "Мальорка" таслим этилгач, Флик жамоасини очиқчасига танқид остига олди. Кўпчилик германиялик мураббий қайсидир маънода камтарлик қиляпти, деб ўйлади, аммо ўйин картинаси Чемпионлар Лигаси ғолибига "Барселона" ўсмаётганига ишона қилган бўлса ажаб эмас.

Ханси "Мальорка" футболчиларига етарлича ҳурмат кўрсатмаган шогирдлари билан жиддий суҳбат қуришини айтди. Фаворитдан омад юз ўгирмади ва жамоа вазиятдан ғолиб бўлиб чиқди. Худди ёш болалардагидек безорликдан кейинги тарбиявий суҳбатнинг ижобий натижаси деярли кўринмади — футболчилар Фликнинг сўзларини унчалик жиддий олмаган кўринади. Танаффусгача "Барселона" "Леванте"дан иккита тўп ўтказиб юборди. Улар айнан Флик тақиқлаган ишга қўл урди. Ханси асабийлашмоқда.

"Леванте" ҳимоясига уюштирилган мунтазам босим голга олиб бормади, "Барселона" эса рақибнинг икки аниқ зарбасидан 2 та гол ўтказиб юборди. Ромеро аввалига Кубарси ва Араухони доғда қолдирди, бўлим охирида эса қарши ҳужум вақтида тўп жарима майдончаси ичида Бальденинг қўлига тегди ва мезбонлар пенальтидан фарқни иккитага оширишди. "Леванте" ғалабани ушлаб қола олмади, лекин Фликка нафақат очколар, балки ўйиннинг ўзи ҳам муҳим ҳисобланади. "Барселона" футболчилари аввалига 3 та гол уриб, кейин майдонда ўзи истаган қилиқларини қилиши ва балки бўшаши мумкин эди. Лекин жамоа бундай осон йўлни танламайди.


"Ремонтадалар қироллари" – аслида мақтов эмас

Охирги вақтларда "Барселона" – ремонтада қиролларига айланаётган, унинг футболчилари эса – Ла Лигада қийин вазиятлардан чиқиб кетиш бўйича устаси фаранг бўлиб кетмоқда. Ўйинга қайтиб, салбий ҳисобни ижобий натижага ўзгартириш, жамоа илк дақиқалардан ўйинда бўлмаганини билдиради. Каталонияликлар Ла Лига доирасида иккита тўп фарқи билан ҳисобда ортда қолаётган тўртта ўйинида ғалаба қозонди. "Леванте"дан аввал бу ҳолатга "Реал", "Сельта" ва "Атлетико" жамоалари тушганди. Яъни март ойидан буён тўртта шунга ўхшаш вазият кузатилган. Эътиборли томони, Симеоне жамоаси дарвозасига 72-дақиқадан бошлаб, ўйин охиригача тўртта тўп урилган.  

Бундай ўйинлардан кейин футболчилар истаса-истамаса ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета оламан, деб ўйлай бошлайди. Натижада, Флик бор кучи билан эришмоқчи бўлаётган ҳимоядаги концентрация бўлиши деярли имконсиз. Ҳар бир чизиқ вакили эпизодларда охиригача югурмаса, голкипер ҳамма вазиятда ҳам қутқара олмайди – Гарсия "Леванте"дан ўтказиб юборилган ҳар икки голда ҳам бош айбдор эмас. Камбэклар "Реал" ва "Атлетико"га қарши учрашувларда ҳам амалга оширилгач, "Барселона" футболчилари ўзларини буткул бошқа даражада ҳис қила бошлашди. "Интер"дан учралган мағлубият жамоа уйғониши учун етарли бўлмади.

2015 йилларда "Барселона" мухлислари азалий рақиби "Реал" охирги 10 йилда фақат бир бор Чемпионлар Лигасида зафар қучганини бот-бот тилга олар, ўз севимлилари эса бу орада тўрт марта бош совринни боши узра кўтаргани билан ғурурланишарди. Кейинги ўн йилликда эса "Барса" бирор марта финалда майдонга тушмади, "Реал" эса яна 5 та кубокни клуб музейига олиб кетди. "Барселона" бутун тарихида шунча ғалабага эришган. Флик ҳақ, каталонияликларнинг жиддий муаммоси мавжуд: Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун футболчилар қатор зарарли одатларидан воз кечиши керак.

"Сельта" ва "Леванте"га қарши ўйинлардаги ремонтада "Реал"ни Ла Лига жадвалида ортда қолдириш имконини бермоқда. Ички кубокларда зафар қучиш ёқимли, мухлислар эса треблдан хурсанд. Бироқ "Барселона" молиявий муаммолари масштаби анча катталиги барчага маълум. Уларга нафақат ички мусобақаларда ғолиб бўладиган, чиройли ўйин кўрсатадиган, балки максимал фойда олиб келадиган жамоа зарур. Бунинг учун Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш талаб этилади, у ерда эса босимга чидамлироқ ва "Барса" ҳимоясидаги хатолардан "Леванте"дан кўра унумлироқ фойдалана оладиган жамоалар бор. 


Ямаль ва унинг дўстлари Фликни ҳурмат қилмайди

Педагогик жиҳатдан ўйинчоқларини яна ёйиб ташлаган, лекин ўйнаб бўлгач, уларни йиғиштиришга қарашиб юборган болани уришиш нотўғри бўлади. Бошқа томондан ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган шахсиятга унинг ўзбошимчалиги эътиборсиз қолиши мумкинлигини кўрсатиш ҳам нотўғри бўлади. Флик анча қийин вазиятда қолди. Унинг қўл остида жуда кучли, лекин нафақат ўзгармаётган, балки ўзгаришни истамайдиган жамоа бор. Куни-кеча Ямаль "Леванте" билан учрашув вақтида ноўрин ҳаракатлардан ташқари, рақиб жамоа мухлисларига қарата туфлади. 

Афсуски, испаниялик Мессини эмас, Неймарнинг қилиқларини кўчираётгандек. Ваҳоланки катта футболда айнан Лионель узоқ вақт чўққида тургани ҳеч кимга сир эмас. Лео Ла Лиганинг биринчи ва иккинчи турлари орасидаги танаффусда Монакога кўнгилҳушлик қилиш учун бориб келмаган. Тўғри, қайсидир маънода 18 ёшли йигитча учун соч турмаги ва қизлар ҳаётининг бир бўлаги бўлиши табиий жараёндир, бироқ футболчи етарлича ухламаслигининг ўзи жароҳатлар сериясига сабаб бўла олади. Месси эса бор эътиборини ўйинга қаратган ва айнан футболдан завқ олган. Ямалнинг саккиз зарбасидан фақатгина иккитаси мўлжалга аниқ борди. Педрининг голидаги ассистга ҳам юқори баҳо бериб юбориш қийин, сабаби у вазиятдаги шедеврда Ламиннинг ҳиссаси бир мунча кам.

Айнан Ямалнинг узатмасидан кейин рақиб ҳимоячиси тўпни дарвоза тўрига буриб юборгани омадли ҳолат, лекин 91-дақиқадаги гол эвазига қўлга киритилган бу каби ғалаба — ғурурланиш учун асос эмасдек. "Барселона" иқтидорлари, мураббийга ҳавас билан қарар, лекин унинг қарорларини ҳурмат қилмаяпти. Буни муҳим учрашувларда тўпсиз ўйиндаги кўплаб хатолардан кўриб олиш қийин эмас. Топ даражадаги жамоа мураббийлар штаби меҳнатини қадрлайди ва ўтган мавсум ЕЧЛда бўлгани каби "Интер"га ютқазмайди, Испаниянинг ўзида турли даражадаги рақибларга иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олиш имконини бермайди. Камбэклар яхши, лекин улар мунтазам равишда бўлиши ёмон сигнал. "Барселона" камбэкларга ҳожат қолдирмай ғалаба қозонишни ўрганса, катта жамоага айланади.

Флик учун энг аламлиси у ўйинчиларига юз маротабалаб қаерда хато қилинаётганини тушунтириб, майдон четидан ҳимоячиларга кўп бор овозини борича у ёки бу вазиятда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги бўйича кўрсатмалар берди. "Барселона" устози "Бенфика" билан ўйиндаги ғалабадан кейин (4:5) дуранг натижа учун ҳам хурсанд бўлишини айтганди. Германиялик ўша баҳсда ҳимоядаги хатолар оқибатида Павлидис биринчи бўлимнинг ўзида хет-трик расмийлаштирганини ҳазм қилиши қийин бўлганди. Рафинья ўша куни жамоани қутқариб қолганди. Бироқ сюжет ва хатолар такрорланаверса – Испания Кубогида "Атлетико"га қарши 4:4ни ҳам ёдга олинг, ёрқин камбэклар "Барселона"нинг ҳужумкор ва томошабоп ўйинининг устунлиги эмас, жамоанинг заифлигини билдиради.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating: -2   

Comments

+6   
25 aug 18:53:56
Umurzakov_
Omonyor, nima qilib bosayam tanqid qilmoqchi boldizmi? Hozirgi barcani oyni oxirgi 5 - 7 yil ichidagi eng tomoshabiniku, teskari qarab ketgan fanatlar yana barcani qo'llab turibdi. Manimcha barca va flik bundan ortiq ajoyib o'yin ko'rsat olmaydi
+5   
25 aug 19:01:14
Барсити!
Флик зур бошкаряпди жамоани. Футболчилар хам зур усишяпди. Фликни тактикаси юкори линия. Барибир 1, 2 та гол уткизиши табиий. Омонжон реал мухлиси, реал мухлиси уларок уз фикрини ёзган. Бир Омонжони фикри хужжат булолмиди
+4   
25 aug 19:03:42
SPARTAK
Муаллиф аник барсани ёмон ку́рса керак
+3   
25 aug 23:07:42
Tulkin Alimov
Reply to comment by MENTAL!ST
To'g'ri aytyapti. Bu narsalarni men ham o'qiganman.
Иним, биласиз сизни ҳар доим маъқуллаб келганман.
Лекин бу мақолага тушунмадим, яни мақсад нималигини тополмадим.
Тўғри, сиз чет эл сайтларини мендан кўпроқ ўқирсиз, лекин мен ўйинларни кўпироқ таҳлил қиламан.
Мен тушунган бир нарса бор, ҳозирги Барса Фликсиз оддий, ўртамиёна клубга айланади.
+3   
25 aug 19:55:47
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Класс йигишни яхши усулини топибсиз админ того...
+3   
25 aug 19:52:02
Ko'k bo'rilar
Хозирги Барсанинг уйини бир пайтлардаги Бразилия термаси гегемонлигига ухшайди, яъни сиз бизга хохлаганча уринг, биз сизга камида битта туп куп урамиз. Сиз 3 та гол урсангиз биз 4 та гол урамиз....
+3   
25 aug 19:34:26
fff
Remontadani asl egasi kim))) Remontada qilish zaiflik belgisi deb boʻlmaydi
+2   
25 aug 23:55:15
WoLfMeN
Reply to comment by Askar nukus
Шунча укиб муаллиф нима демокчи булганлигини тушунмадим
Futbol kurmedilar shekilida maqolachi brat pep,flik, klop bulaelrdi uyin uslubi riskni ustiga qurilganini bilishmasakan
+2   
25 aug 23:52:52
Bahodir Safarov
Togrisi bir mano topmadim. Tanqiddan boshqa narsa emas remontada zaiflikmi bir paytla real remontada qilsa kuchligini anglatar edi. Nima maqsadda yozildi
+2   
25 aug 23:46:10
WoLfMeN
Reply to comment by Tulkin Alimov
Иним, биласиз сизни ҳар доим маъқуллаб келганман. Лекин бу мақолага тушунмадим, яни мақсад нималигини тополмадим. Тўғри, сиз чет эл сайтларини мендан кўпроқ ўқирсиз, лекин мен ўйинларни кўпироқ таҳлил қиламан. Мен тушунган бир нарса бор, ҳозирги Барса Фликсиз оддий, ўртамиёна клубга айланади.
Qarenda maqolada Nima diyabti emishki 90 daqiqadagi yamalning pasi omad sabab bulib gol bulibti tugri omad bulishi mumkin lekin 1 bulimdagi penaltiham omadsizlik demayabti.
+2   
25 aug 23:35:25
G'ulom Murodovich
Maqola yozganni qayerdan topibti Nodirxo 'ja Albaniyadanmi?Dalbaniyadanmi. Pravakatr. Dalban
+2   
25 aug 18:44:39
Ўзбек футболининг муҳлиси
Юлдузлик касали кўп футболчиларни синдирган, афсуски бизнинг Мексика-2011 қаҳрамонларини ҳам...
+1   
25 aug 21:05:19
Мирзохон
Reply to comment by MENTAL!ST
Omonjon To'xtamirzayev menga sizning odatingiz yoqadi - siz boshqa jurnalistlar yetib bormaydigan narsalar haqida ko'p yozasiz. Maqolalaringizni o'qib, bu bola Barselona muhlisi ekanligi aniq deb o'ylab qolaman ba'zida. Maqola uchun bildirilgan salbiy fikrlarga ko'z yuming. Ular Barselonaga ko'r-ko'rona muhlislik kasaliga chalinganlar xolos. Mana men Barselonaning haqiqiy muhlisi sifatida aytaman, Lamin Yamal bunaqa odatlar chiqarganini Klublar O'rtasidagi Jahon Chempionati bo'lishidan avvalroq o'qishni boshlaganman chet el OAV larida. Tug'ilgan kundagi mashmashalar, har xil yarim-yalang'och model qizlar bilan katerda dam olishlari, bularni hech qanaqasiga oqlab bo'lmaydi. Lamin Yamal haqiqatan yulduzlik kasaliga chalinib bo'lgan. U hech qachon Messidek bo'la olmaydi. U Neymarning izidan ketmoqda. Chunki, uning kumiri bu Neymar. Lekin, hatto Neymar ham Yamalning yoshida bunaqa betayin yurgani haqida o'qimaganmiz. Siz yozgan va siz yozmagan ko'pgina gaplarni hatto Barselona muhlislari ham bilishmaydi. Lekin, men va menga o'xshagan odamlar bilamiz. Shuning uchun shunaqa maqolalarni ko'proq chiqarib turing. Yoki sayt rahbariyatiga taklif bering, har bir klub muhlislarining o'z klubiga oid maqola yozib ulashadigan xizmat bo'lsa, mana men ham shunaqa klub ichida bo'layotgan yangilik va xabarlarni tarjima qilib maqolalar yozib turaveramiz.
Кибрланиб кетмадиларми мабодо?! Мени IQ им ҳаммадан баланд, ҳамма кўрмаган, сезмаган нарсаларни мен кўраман деяпсизда а.
Бу одатингизни никнеймларга қўйган номларингиздан сезганман.
+1   
25 aug 19:09:49
Tulkin Alimov
Нима двонг?
+1   
25 aug 18:48:42
Askar nukus
Шунча укиб муаллиф нима демокчи булганлигини тушунмадим
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика