Latest news

01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  0 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  0 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  4 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  1 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  1 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  4 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  3

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар термаси Уммонга қарши иккинчи ўйинда мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар термаси Уммонга қарши иккинчи ўйинда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 11 июль куни Тошкентдаги «Жар» стадионида Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Айни кунларда Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси режага мувофиқ бугун Тошкентда Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. 9 июль куни ҳар икки терма жамоа ўртасида дастлабки ўйин ўтказилган ва унда ўзбекистонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг биринчи бўлимда Ўзбекистон ўсмирлар термаси ғалаба қозонди. Бироқ Жонибек Кўчимов томонидан 23-дақиқада пенальтидан урилган гол жамоа муваффақияти учун етарли бўлмади. Иккинчи таймда ташаббусни ўз қўлига олган уммонлик футболчилар икки гол билан жавоб беришди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Ўртоқлик учрашуви.
Тошкент, «ЖАР» стадиони. 11 июль.
Ўзбекистон U-16 – Уммон U-16 1:2 (1:0)
Голлар:
Жонибек Кўчимов (23, пенальти).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика