Latest news

08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:55Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ финал босқичига йўлланма олди News

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ финал босқичига йўлланма олди

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ саралаш иккинчи учрашувида ҳам Баҳрайн U-16 қизлар терма жамоасини йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаши «А» гуруҳи ўйинлари якунига етди. Иккинчи учрашувда ҳам Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик ўсмир қизлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Хабарингиз бор, 22 декабрь куни ўтказилган илк ўйинда Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Баҳрайн устидан йирик 17:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Иккинчи учрашувда эса Ўзбекистон ўсмир қизлари Баҳрайнни 5:0 ҳисобида рақибини маҳлубиятга учратди.

Таъкидлаш лозим, ушбу саралаш гуруҳидан фақатгина Баҳрайн ва Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоалари ўрин олгани боис, иккала терма жамоа ўзаро икки маротаба майдонга тушиши талаб этиларди. Шу тариқа, ҳар икки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонган Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари гуруҳ ғолиби сифатида келаси йилнинг август ойида Хитойда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига йўлланма олди.

U-16 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ саралаш.
«А» гуруҳи. Манама, Баҳрайн.
25 декабрь. Иккинчи учрашув.
Баҳрайн U16 - Ўзбекистон U16 - 0:5
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика