Latest news

22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  2 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  3 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  11 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  74 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  7 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  5 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  8

Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти ҳақида News

Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти ҳақида

Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйиндан олдинги расмий машғулотни биринчи бўлиб вакилларимиз ўтказишди.
Сиднейдаги муҳташам ва маҳобатли "Австралия" стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамизнинг машғулоти маҳаллий вақт билан соат 17:30да бошланди.

Ушбу саҳифа орқали машғулот ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.

Машғулот терма жамоа шифокори Аброр Пирриевни табриклаш билан бошланди. Футболчилар ва мураббиийлар Аброр акани қарсаклар билан муборакбод этишди.

Дастлабки машғулотда 22 нафар футболчи иккига бўлиниб гандболга ўхшаш ўйин ўйнашди. Майдон ярмида бўлиб ўтган ўйинда футболчилар тўпни қўллари билан шерикларига етказишди, лекин голни фақат бош билан уриш мумкин бўлди.

"Қизиллар": Акбар Тўраев, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов, Виталий Денисов, Тимур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев.
"Кўклар": Элдор Суюнов, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Жасур Ҳасанов, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Лутфулла Тўраев, Воҳид Шодиев, Баҳодир Насимов.

Машғулот аввалида Игнатий Нестеров билан Пётр Гизимчук алоҳида шуғулланди.

Сўнгра футболчиларимиз жуфт-жуфт бўлиб футбол ўйнашди. Бунда асосий қоида шеригининг қўлини қўйиб юбормай ҳаракат қилиш. Кичик ўйинда қизиллар ғолиб бўлишди. Шораҳмедов-Турсунов ва Аҳмедов-Жепаров жуфтлиги ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

ОФК регламентига кўра машғулотнинг фақатгина 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Шу боис биз КХДР вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманига шошилдик. 

Нарзулла Сайдуллаев
Сидней шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика