Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда Афғонистон билан ўйнайди
17 dec 2018 21:04
News
Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда Афғонистон билан ўйнайди
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғинни давом эттирмоқда.
29 декабрга қадар давом этадиган ушбу йиғин доирасида терма жамоамиз Афғонистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда championat.asia Туркманистон футбол Федерацияси расмий сайтига таяниб хабар берди. Ўзбекистон - Афғонистон учрашуви 28 декабрь куни Анталияда бўлиб ўтади.
6 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эктор Купер Туркиядаги йиғинда битта ўртоқлик учрашуви ўтказамиз деб жавоб берган эди.
Маълумот учун, айни пайтда ушбу шаҳарда Осиё Кубогидаги рақибимиз Туркманистон ҳам йиғин ўтказмоқда. 25 декабрь куни Афғонистон Туркманистон билан ҳам ўйнайди.
Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 95-ўринда. Афғонистон эса 147-поғонадан жой олган.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Comments