Latest news

01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  2 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  123 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  46 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  9

Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради News

Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради

2-10-июн саналари ФИФА кунлари сифатида белгиланган бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5-июн куни Абу Дабида БАА ҳамда 10-июн куни Тошкентда Қатар термаларига қарши майдонга тушади.

БАА билан учрашув мамлакат футболи тарихига кириши мумкин. Мазкур учрашувдаги дуранг натижа ҳам жамоамизни мундиал сари етаклайди. Шундан келиб чиқиб, бош мураббий Темур Кападзе Абу Дабидаги беллашувга жиддий тайёргарлик кўришни режалаштирган. Жумладан, терма жамоамиз сафарга одатдагидан эртароқ йўл олиб, тайёргарликни Амирликларда давом эттиришни мақсад қилган. 


Маълумки, май ойининг сўнгги 10 кунлигида легионер футболчилар ҳам терма лагерига эртароқ етиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида Кападзега жамоани эртароқ йиғиш имкониятини тақдим этади. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация ва Лига ўзаро келишган ҳолда Суперлиганинг 12-тур беллашувларини ҳам ФИФА кунидан кейинга кўчиришга қарор қилди. Бу ўз навбатида Суперлигада иштирок этаётган футболчилар терма ихтиёрига эртароқ етиб боришини таъминлайди. 


Ўзгарган тақвим режа билан мана шу ҳавола (биринчи ярим йиллик, иккинчи ярим йиллик) орқали танишиб олишингиз мумкин. Бунда Суперлига ўйинларининг дам олиш кунларига тўғри келиши ва кубок учрашувлари ҳафта ўртасида бўлиб ўтиши принципи сақлаб қолинган бўлиб, мамлакат кубогининг ¼ финал босқичи август ойига кўчирилган. 



Ишонамизки, мамлакатимиз бош жамоаси июн ойида барча ўзбекистонликлар учун мундиал чиптасини совға қилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика