Latest news

23:25ЕЧЛ. "Ливерпуль" — "Атлетико" ва бошқа учрашувларнинг таркиби маълум  1 23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  15 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истаганлар диққатига! News

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истаганлар диққатига!

Ўзбекистон футбол мухлислари клубидан муҳим янгилик.
3 июнь куни соат 16:00да Ўзбекистон футбол мухлислари клуби барчани Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залига таклиф этади,

Йиғилишнинг мақсади: Ўзбек футбол мухлислари клубига янги аъзоларни қабул қилиш, шунингдек клуб фаолияти билан боғлиқ бир неча муҳим масалалар борасида сухбат.

Барчага маълумки, бугунги кунда Ўзбекистонда Barcamania, Madridista, Juventus, Chelsea, Arsenal  каби бир қатор Европа клубларининг расмий футбол мухлислари клуби фаолиятини бошлашган.

Ўзбекистон футбол мухлислари клуби эса, бугунги кунда фаолият олиб бораётган ПФЛ футбол мухлислари клублари, жумладан юқорида номи тилга олинган расмий ва норасмий мухлислар клубларини бир қанот остида барча ёш тоифаларидаги Ўзбекистон терма жамоалари ўйинлари пайтида  қўллаб қувватлашга чорлайди.
Шунингдек, мухлислар клубига аъзо ҳар бир мухлисга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда мухлислар клублари ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ўзининг ҳар бир аьзосига шахсий ID карточка тақдим этишни жорий қилади.  (махсус гувоҳнома),

Малумот учун, ушбу ID карточка эгаси Ўзбекистон футбол мухлислари клубининг ҳақиқий ва тўлақонли аъзоси сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлади, Жумладан: Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча расмий ва ўртоклик учрашувларга кириш ва терма жамоани қўллаб-қувватлаш, қолаверса, терма жамоаларнинг сафар учрашувларига ташриф буюришлари учун ҳам бир қатор имтиёзларга эга бўлишади.

Қабул қилиш жараёни қандай кечиши ва ID картасини қўлга киритиш учун нималар талаб этилиши борасида маълумот:
1.  4 дона 3х4 расм (Оқ фонда)
2.  Паспорт нусхаси (яшаш манзили билан)

Футбол мухлислари клуби аъзоларига эслатма:
-16 ёш ва ундан катталар аъзо бўлиш имкониятига эга.
-аввалгидек мухлислар клуби аъзолигига қабул қилиниш учун PFL футбол клублари мухлислар клуби аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт эмас.  
Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган  низомга  ҳамда мухлислар клуби томонидан тузиб чиқилган ички тартиб-қоидаларга амал қилиш талаб этилади холос
-Мухлислар клубига аьзолик бадал пули йўқ
Қолган барча масалалар йиғилиш давомида муҳокама қилинади.

Йиғилиш ЎФФ мажлислар залида 3 июнь куни соат 16:00да.

Батафсил маълумот учун:
Телефон +998901759001 (телеграм)
Телеграм Канал: @AbdurahmonFazilov
Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика