Latest news

23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  2 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  7 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  10 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  49 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  426 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1

Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) News

Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Элдо Шомуродов Қирғиз Республикасига (2:3) қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Футболчиларим намойиш этган ўйиндан қониқдим ва муҳими биз ғалаба қозондик. Бундай "сюрприз" голларни ўтказиб юборишимиз яхши эмас, бундай голлар рақиб жамоага совға бўлади. Тўғри, биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик, аммо дарҳол жавоб қайтара олдик. Айниқса, Шомуродов ўз голи билан жуда тез жавоб қайтарди. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Дастлабки икки учрашувда максимал натижа қайд этдик ва кейинги учрашувларни катта иштиёқ билан кутмоқдамиз" - дея фикр билдирди Сречко Катанец


Элдор Шомуродов

"Биринчи навбатда асосий вазифамизни бажардик ва уч очкони қўлга киритдик. Кераксиз голларни ўтказиб юбордик, лекин ўйинга тез қайта олдик. Ҳали ўйинлар кўп ва хурсанд бўлишга ҳали эрта. Биринчи бўлимдан сўнг йигитлар гаплашиб олдик ва эътиборлироқ бўлишга келишиб олдик. Иккинчи бўлимда эса ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун максимал ҳаракат қиламиз" - дея жавоб берди Элдор Шомуродов бугунги учрашув ҳақидаги саволга

- Кўп муҳокамаларга сабаб бўлган майдон ҳолати қандай экан?

- Майдон ҳолати жуда ёмон эмас экан. Биз бундан ёмонроқ майдонларда ҳам ўйнаганмиз. Икки жамоа ҳам бугун бир хил майдонда ўйнади. Майдон кўпчилик айтганидек ёмон эмас эди.

- Бугунги учрашувда футболчилар бир-бирини яхши тушуна олмагандек ҳиссиёт уйғонди, айниқса биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ушбу ҳолат ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Менимча, биз эътиборлироқ бўла олмадик. Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик. Рақиб ўз уйида ўйнаётгани сабабли, кучли иштиёққа эга эди. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик ҳам, муҳими ўйинга қайта олдик ва якунда ғалаба қозондик.




Сречко Катанец

- Қирғизистон терма жамоаси бугун яхши ўйин намойиш этди, аммо жамоангиз тезда жавоб бера олди. Қирғизистон терма жамоасидан бундай курашувчан ўйин кутганмидингиз?

- Ўйин аввалида кераксиз хатоларга йўл қўйдик. Бунга нима сабаб бўлганини билмадим, балки майдон ҳолатидир ёки бошқа бир сабаб. Бугун рақибга кўп маротаба "совға" улашдик, кераксиз вазиятларда оддий хатоларга йўл қўйдик. Бу босқичда хатоларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Концентрацияни йўқотганимиз асосий муаммо бўлди. Эътиборли бўлмасак, ҳар қандай жамоа бизни жазолаб қўйиши мумкин.


Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика