Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  1 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  18 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея билан ўйнайди News

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Иккала федерация расмийлари ўртасида ўтказилган музокаралар муваффақиятли якунланди ва терма жамоалар 2 июнь куни Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, мазкур ўртоқлик ўйини 2 июнь куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган.

Маълумот учун, айни дамда ФИФА рейтингида 83-ўринда бораётган Экваториал Гвинея терма жамоаси 2015 йилда ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган.  Экваториал Гвинея терма жамоасини ҳозирда аргентиналик Эстебан Беккер бошқариб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур ўйиндан сўнг, 4 июнь куни расмий ўйинлардан олдинги илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетади ва у ерда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги илк учрашувини эса, Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни “A” гуруҳи 1-тури доирасида Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика