Latest news

22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  0 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13

Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ? News

Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?

Муҳим мавзу таҳлили.

ЎФАнинг эркаклар футболидаги терма жамоалари сони 7 та бўлиб илк маротаба барча терма жамоалар бир вақтда йиғин ўтказадиган ҳолатга дуч келди. Мазкур 10 кунликда деярли барча ёшдаги терма жамоаларимиз жам бўлдилар. Шу ерда менда Ўзбекистон Суперлигаси ва ПРО Лигасида иштирок этувчи жамоаларининг терма жамоаларга қўшаётган хиссаси ҳақида мақола тайёрлаш ғояси туғилди.


Рўйхат октябрь ойидаги машғулот ўйинларидан келиб чиқиб шакллантирилганини ҳам ҳисобга оласиз. Бошқа ойлардаги номлар сўнгги рўйхатда бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб ўтаман. 


Рўйхатимизнинг биринчи поғонасида "Пахтакор" жой олди. Четдан қараган киши учун сўнгги икки йилдаги натижалари туфайли "Пахтакор"нинг иши яхши эмас. Аммо жадвал пойтахтликлар охирги йилларда қандай сифатли ишлаганини кўрсатиб турибди. МТЖни ҳисобга олмаганда турли терма жамоаларда 24 нафар футболчи бор, аслида учинчи ўринда турган "MobiUz"даги 2005 йилда таваллуд топган футболчиларнинг ярми ижара асосида "Пахтакор"дан кетган ўйинчилар. Шу боис жамоанинг ОТЖ рўйхатида фақатгина бир футболчини кўришингиз мумкин. 



Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбон бўлиши ортидан, Жаҳонгир Ортиқхўжаевни "Пахтакор" академияга берадиган эътибори икки карра ошишига ишонамиз.


Ортиқхўжаевнинг ёшартириш сиёсати ортидан академия мураббийлари ва селекциясига эътибор ошгани, рўйхатдаги футболчилар сонига ижобий таъсир қилган. Лекин қилиниши керак бўлган ишлар ҳам йўқ эмас. 2010 ва 2011 йилда таваллуд топган футболчилар терма жамоаларда бошқа йилларга қараганда сезиларли кам. Бунинг асосий сабаби жамоани Чилонзордаги инфраструктураси туфайли. 


Рейтингимизнинг иккинчи поғонасида "Бунёдкор" жой олган. Улар узоқ йиллар давомида шу ўринда турган "Насаф"ни академияга бўлган муносабатларини ўзгартириш ортидан қувиб ўта олдилар. "Пахтакор"дан фарқли равишда "қалдирғочлар"нинг кичик ёш тоифаларидаги мураббийлари анча сифатли фаолият олиб бордилар. "Бунёдкор" базаси ҳар қандай яхши иш учун тўлиқ имкониятларга эга инфраструктура эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Академиянинг ўзи учун 3 та сунъий 1 та табиий майдон, зал, бассейн ва тренажер зали яна 200 нафарга мўлжалланган замонавий ётоқхонаси борлиги, кўплаб истеъдодларни кашф қилиш учун пойдевор.



Миразиз Мирзаҳмедов бежизга "Бунёдкор" мураббийи сифатида 2011 йилда таваллуд топган терма жамоамизга бош мураббий бўлмади. Сўнгги 3 йил давомида у ёш "қалдирғочлар"ни Ўзбекистондаги энг кучли жамоага айлантира олди. 


Ҳамробековни Эронга йўл олиши ортидан (аслида у ҳам яқинда жамоага келган эди) МТЖ рўйхатида "Бунёдкор"дан ҳеч ким қолмади. Сўнгги йилларда чемпионлик пойгасидан четда қолаётган жамоанинг сафидаги жамоага бугун терма жамоа четдан қараётганлиги факт. Ўзбекистон U-14 терма жамоасида эса рекорд даражада, 8 нафар футболчини кўришимиз мумкин. Мақола ёзиш жараёнида суриштириб билдимки, 2011 йиллар терма жамоаси бош мураббийи аллақачон Ўзбекистондаги энг яхши футболчиларни селекция қилишга улгурган. Шунинг учун ҳам бу ёшдаги терма жамоада "Бунёдкор"дан яхши ўйинчилар анча кўп экан. 


Учинчи ўринда "MobiUz" тургани билан, уларнинг жуда кўплаб футболчилари аслида ижара асосида ПРО Лига жамоасида тўп тепаётганини биламиз. Олимпиада ўйинлари учун тузилган жамоада, табиийки ОТЖ футболчилари кўпроқ. Бу жамоа келаси мавсум Суперлигага чиқа олмаса футболчилар билан нима бўлишини билмаймиз. Шунинг учун бу клуб ҳақида йил охиригача ёзмай турамиз, қолганини вақт кўрсатади.


Куни кеча Зафар Холмуродовни "Насаф" U-21 жамоасидаги натижалари ортга кетиб қолганлиги учун ўз вазифасидан озод этилганлиги ҳақидаги хабар чиқди. Аслида муаммо Холмуродовдами деган савол бор. Чунки сўнгги йилларда "Насаф" академиясининг сифати кескин тушиб кетган. Биз авваллари ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларнинг етакчилари "Насаф" футболчилари эканлигига ўрганиб қолган эдик. Ҳозир эса "Насаф" бу сифати билан мақтана олмайди. ОТЖ дан тортиб, энг кичик ёш тоифасидаги терма жамоалар рўйхатида айнан мана шу йиғинда бироз ўйинчи кўпайганини кўрдим. Аввалгиларида анча кам бўлган ва бу чақирилганлар ҳам терма жамоаларнинг етакчилари эмас. Табиийки бундай паллада U-21нинг натижаси ҳам ортга кетади. Чунки унга футболчи тарбиялаб берадиган базада сифат бўлмаса, катта жамоада ҳам унум бўлмайди. 



"Насаф" муаммони тубдан ҳал қилгани маъқулдек. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди.


Агар "Насаф" мазкур ҳолатларга адекват баҳо бериб вазиятни ўнгламаса, якунда "Машъал"нинг куни бошига тушмаслигига ҳеч ким кафил бўлмайди. "Машъал" бир пайтлар юлдузлар фабрикасига айланган, "Бунёдкор", "Машъал", "Пахтакор" 1995-1996 йилларни яхши етиштириб берганди. Кейин эстафета "Насаф"га ўтди. Эндиликда бу ҳам бой берилмоқда, бунинг сабаби рақобат яна катта саҳнага чиқяпти. "Бунёдкор" инфратузилмасини яхши қилиб олиб академияга урғу берди. "Пахтакор" одатдагидек ўз ишини қилиб келади. "Локомотив" академиясини тизмли равишда ривожлантиришга бел боғлаган. Эндиликда Қашқадарё клублари академиялари кўпчилик билан куч синашишларига тўғри келади.


Яхши ўсишга "Локомотив" ва "Сурхон" жамоалари эришди. Тўғри, улар бугун тепадаги гигантлар натижасини қайд этмаяптилар. Бу икки жамоанинг аввалги йиллардаги натижаларига таққослайдиган бўлсак ўсишни кўрамиз. Ўсиш бу ҳар доим ортга қадам ташлашдан яхши. Қолаверса, "Локомотив" футбол мактаби учун стадион  қургани ва вилоятдан келадиган истеъдод эгаларига  ётоқхона ажратгани ҳам уларнинг ишига ижобий таъсир қилди. Қолаверса, болалар футболида ўз ўрнига эга Дилшод Нуралиев ҳам олдинга силжиш бўла олди деб айтган бўлардим.


"Нефтчи"даги бугунги вазият туфайли МТЖда футболчилар пайдо бўлди. U-17 жамоасига жалб қилинган футболчилар ҳам яқинда келдилар. Жадвалдаги 5 нафар футболчи билан алданиш керак эмас. Яқинда сайтимизда жамоа академиясига қабул бошлангани ҳақида хабар чиқди. Кеч бўлсада иш бошланди. Афсуски анча йил клуб вақтини бекор ўтказганини жадвал орқали кўришимиз мумкин. 


Водийнинг яна икки жамоаси "Навбаҳор" ва "Андижон"нинг ҳам ишлари яхши эмас. Бундан ташқари охирги йилларда ЎФАнинг ташаббуси билан худудий футбол академиялари жонланди. Бу академияларнинг жамоалари Биринчи лигада иштирок этмоқда. Кичик ёш тоифасидаги терма жамоаларда "Жиззах ФА", "Тошкент ФА", "Сирдарё ФА", "Дўстлик", "Оқтепа" жамоаларидан ҳам селекция қилинган. Лекин уларга "Пахтакор", "Бунёдкор"га етиб олиш учун анча вақт ва меҳнат керак бўлади. Кўпчиликда савол туғилади, нима учун мураббийлар фақат "Пахтакор", "Бунёдкор"дан футболчи олади? Бу ерда ҳамма гап селекцияда, ўша клуб мураббийи, селекционери вилоятларни кезиб энг яхшиларини олиб келган, бу ерда улар янада яхшироқ шароитда тайёргарликдан ўтган ва сараланиб терма жамоага етиб келган. "Пахтакор" бир неча йиллар олдин 2001 йилларни бой бергач яна тўғри йўлга қайтди. Футболда муҳими сифат, сифат бўлса натижа табиий равишда сув юзига қалқиб чиқади. Сўнгги йилларда "Қизилқум" ва "Динамо"да ҳам U-21 жамаоаларида ўсиш кузатилди, навоийликлар ёшлар сиёсатини яхши йўлга қўйиб олса Остон Ўрунов, Жасур Жалолиддиновлар, Николаев, Шишеловлар яна шу ердан чиқиб келади. 


Қисқаси, давлат бюджетидан фойдаланадиган жамоаларнинг қайси биридан Ўзбекистонга фойда тегяпти, қайси биридан йўқ саволига қуйидаги жадвал жавоб бўла олади деб ўйлайман.



Эътибор қиласангиз кичик ёш тоифадаги терма жамоаларда ҳам легионерлар пайдо бўла бошлаяпти. Албатта бу ёшлар футболидаги ўсиш билан боғлиқ. Фақат ФИФА қонунларига кўра 18 га тўлмаган футболчини бошқа давлатда ўйнай олмаслиги, биздаги легионерлар сонига таъсир ўтказмай қолмайди. Шунда ҳам, қатор ҳужжатларни тўплаган ҳолда, узоқ вақт кетказиб қонуний йўл билан лицензия олаётганлар ҳам бор. Улардан бири Хайрулла Эргашев бўлиб, 2008 йилда таваллуд топган плеймекер. Айни пайтда футболчимиз Германиянинг "Рот Вайс" жамоасининг асосий таркиб футболчиси. 2011 йилда эса Фирдавс Тўхтабоев. Туркиядаги бу футболчимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борган "Фатих Карагумрюк" жамоасининг U-15 жамоасида вингер амплуасида тўп тепади. Бу рўйхатдан ўрин олмаган футболчилар ичида "Падербон" академиясининг асосий футболчиси, 2010 йилда туғилган Ислом Абдурахмонов ҳам бор. У U-16 Бундеслиганинг асосий таркиб футболчиси. ОТЖдаги Муҳаммадали Ўрибоевни ҳаммангиз яхши биласиз. 


Rating: +2   

Comments

+5   
12 oct 12:36:43
Navbahor2018
Вилоятлардаги академиядаги талантлик болларни пахтакор ва бунёдкор академиядагилар олиб кетавергандан кейин вилоятдларда талантлар кам колябтида. Тахлилни бошкача килинг термада уйнаётган боллар кайси вилоятданлигини тахлил килинг. Ёш йигитларни термада уйнайсан бизда имконият куп деб тошкентга олиб кетишябтида. Утган йилги U-16 Зборнийда Исмоилов тренерлигида (арабларни ютган уйинда) навбахор академиядан 3 та бола асосийда уйнаган. Капитан каманда хатто навбахор академия тарбияланувчиси булган. Балки хозирги кунда уша 3 та болани пахтакор олиб кетгандир. Хулосам шуки сиз махтаётган пойтахт академиялари купол килиб айтганда вилоятлардаги талантли болларни угирлаб олиб кетяптида кейин бизни академиямиз тарбияланувчиси деб махтанишяпти.
+5   
12 oct 11:50:49
Zohidjon Usarov
Хамма пул Тошкентга окиб боряпти пул бор жойда хамма нарса ривожланаверади.
+4   
12 oct 15:17:20
nerazzuri
Reply to comment by Navbahor2018
Вилоятлардаги академиядаги талантлик болларни пахтакор ва бунёдкор академиядагилар олиб кетавергандан кейин вилоятдларда талантлар кам колябтида. Тахлилни бошкача килинг термада уйнаётган боллар кайси вилоятданлигини тахлил килинг. Ёш йигитларни термада уйнайсан бизда имконият куп деб тошкентга олиб кетишябтида. Утган йилги U-16 Зборнийда Исмоилов тренерлигида (арабларни ютган уйинда) навбахор академиядан 3 та бола асосийда уйнаган. Капитан каманда хатто навбахор академия тарбияланувчиси булган. Балки хозирги кунда уша 3 та болани пахтакор олиб кетгандир. Хулосам шуки сиз махтаётган пойтахт академиялари купол килиб айтганда вилоятлардаги талантли болларни угирлаб олиб кетяптида кейин бизни академиямиз тарбияланувчиси деб махтанишяпти.
Тошкентда камфорт ва Пул бор хамма жавоб шунда ука , Бир вактлар Одил Ахмедов хам Навбахор академисига Дадаси билан борганда рахбарият Яхшига Пул сураган экан , Яхщи хам Одил Пахтакорга келган Булмаса Наманган - Тошкент Такси килиб юрган буларди ёки Рассияда бирор стройкада буларди , Ха айтганча Навбахорда болалар мураббий ойлиги турт миллон сум экан бу хам пластика булиб тулайди , А Пахтакорда эса ун беш миллион дан бошланади да , фарк бор а.
+4   
12 oct 11:39:36
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ҳа энди 2000-йиллардан бошлаб Терма жамоа ўзаги Пахтакор орқали шакллантирилгандан кейин Пахтакор биринчи ўринда бўлади-да!
+3   
12 oct 14:34:16
Тохир Гайибов
Э, сан факат пахтакорни мактайдиган мавзуларни ахтаракансанда,махаллийчиликни таргиб килма, у командадан куп,бундан кам деб. МТЖга келгандан кейин командасиниям,вилоятиниям унутиб,хамма битта байрок остида бирлашади,тушундингми,абдидазиз?
+3   
12 oct 13:44:18
Dilmurod Karimov
Reply to comment by Navbahor2018
Вилоятлардаги академиядаги талантлик болларни пахтакор ва бунёдкор академиядагилар олиб кетавергандан кейин вилоятдларда талантлар кам колябтида. Тахлилни бошкача килинг термада уйнаётган боллар кайси вилоятданлигини тахлил килинг. Ёш йигитларни термада уйнайсан бизда имконият куп деб тошкентга олиб кетишябтида. Утган йилги U-16 Зборнийда Исмоилов тренерлигида (арабларни ютган уйинда) навбахор академиядан 3 та бола асосийда уйнаган. Капитан каманда хатто навбахор академия тарбияланувчиси булган. Балки хозирги кунда уша 3 та болани пахтакор олиб кетгандир. Хулосам шуки сиз махтаётган пойтахт академиялари купол килиб айтганда вилоятлардаги талантли болларни угирлаб олиб кетяптида кейин бизни академиямиз тарбияланувчиси деб махтанишяпти.
Aka, o'sha bollar o'zini viloyatida qolsa, Toshkentda rivojlanganday o'sa oladimi? Masala qaysi viloyatdan ekanligida emas, balki qayerning tizimi yaxshi ishlayotganligida.

Poytaxtga ko'proq e'tibor beriladi-da deyish boshsqa masala. Bu e'tirozni farzandini o'sishini xohlayotgan ota-onaga emaals, futbolimiz tepasida turganlarga beriladigan savol.

Oxirgi savol: Imkoniyatingiz bo'lsa, farzandingizni viloyatda qoldirasizmi yoki poytaxtga olob kelasizmi?
+2   
12 oct 11:44:44
Мирзохид Мадаминов
Насафда манимча 3 тамас 5та мтжда бор уйинчиси.
нематов
насруллаев
Эшмуродов
Давронов
Норчаев
+1   
12 oct 20:42:11
Manutd123
Маколада клуб ёки академиянинг хиссаси бахоланиши бироз пала-партишлик билан тахлил килинган.
МТЖда бугунги кунда хозирда Насафда уйнамасада бир нечта Насаф академияси тарбияланувчилари бор. Мозоговой, Ганиев, Аликулов, ...
Тошкент бу марказ. Пули бори хам, йуги хам марказга интилади. Имкониятлар куп.
+1   
12 oct 18:29:52
ЮВЕНТУС-10
Ким чикарган бу маколани махаллийчилик миллачи инсон бунакаларни борлигидан булмагани яхши
+1   
12 oct 18:03:14
Muxammadali Botirov
Germaniyada 2 yoshlarimiz bir ekan agar Ular uz urnilarinini topib ketsa Ana unda kelajakda Uzbek futboli yanada usadi
+1   
12 oct 16:23:20
nerazzuri
Reply to comment by Haqiqat-2
Одил Локомотивга келган Навбахордан. Буни купчилик унутиб куяди негадир...
Буни биламиз лекин локода деарли йук хисоби шунга гапни чузиб утирмадимта.
+1   
12 oct 13:13:45
Илхомжон Сайфуллаев
1-тийинга киммат макола булибди. Тахлил нотугри. Хар бир соха буйича талантлар усиш учун пойтахтга интилади. Тошкент тошкентликларники эмас. Буни тугри тушуниш керак. Тахлилни спортчиларни тугилган жойлари буйича утказиш керак эди, шунда куринар эди кайси вилоят ёшларига эътибор кам берилаётгани, кайси худудда талантлар куплиги. Насафни, Бунёдкорни академияси зур деб мактангунча Худудлар буйича бир хил шароитга эга академиялар ташкил этиб бериш керак. Водийда нормальный академия булмагани учун Одил Хамробековдака уйинчилар Каршига боришга мажбур булган ривожланиш учун. Водий, воха, Хоразм, Навоийда очинглар академия бир хил маблаг ажратиб талантлар сарсон булишмасин
+1   
12 oct 12:07:24
Sayfuddinovich86
2 yildan beri o'rtamiyonalar orasida yurgan komandadan 9ta!!! futbolchi chaqirilgani, termaning oldingi murabbiyi qayerda ishlamoqchi ekanligini ko'satadi.
+1   
12 oct 11:30:20
Bekzod Sharipov
Ajoyib tahlilit maqola bo'libdi. Rahmat.
   
12 oct 21:46:10
Vatanparvar
ОдилЖуниор колиб кетмадими? Балким келажакда хаммасидан утиб кетар.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика