Latest news

14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3

Суперкубок олдидан. "Насаф"да ҳам "Пахтакор"даги каби ҳужумкор ўйинчилар кетган, музейимизни янги соврин билан бойитмоқчимиз. Матбуот анжумани News

Суперкубок олдидан. "Насаф"да ҳам "Пахтакор"даги каби ҳужумкор ўйинчилар кетган, музейимизни янги соврин билан бойитмоқчимиз. Матбуот анжумани

Эртага, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашув бўлиб ўтади.

Унда "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Бугун ана шу ўйин олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ҳар икки жамоа ўйинолди расмий машғулотни ўтказиб бўлди.

ФОТО  Жонли йўлакда тепилган Муҳитдинов ва Исмоилов, Аброрни қувлаб кетган Кримец. "Пахтакор"нинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Энди эса ўйиндан олдинги матбуот анжумани ўтказилади. Унинг биринчи қисмида "Пахтакор" устози Питер Хюистра, ҳимоячи Егор Кримец ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидовлар иштирок этишди.






 

Хюистра: - Ўйинчилар ҳар хил бўлади. Вазифам улар орасида боғламни тезроқ шакллантириш ва яхши ўйин кўрсатишга уриниш. Бу ўзига хос бошқотирма, ундан чиқиб кетишга интиламиз.



- "Насаф"ни ҳужумкор ўйинчилар кичик жуссали, тезкор ва мобилний ўйинчилар. Сиз каби йирик гавдали ҳимоячи учун бу нарса қай даражада ноқулай? (Кримецга)

Е.Кримец: - "Насаф"ни барча ўйинчиларини яхши биламиз. Мураббийимиз айтиб ўтганларидек айрим етакчилари жамоани тарк этишган. Қолаверса, биз биринчи йил футбол ўйнаётганимиз йўқ. Тажрибали ҳимоячи баланд бўйли ҳужумчиларга қарши қандай ва кичик гавдали ўйинчиларга қарши қандай ўйнашни яхши билишади.



- Бир пайтлар ОЧЛ доирасида "Насаф"га қарши ўйинда гол уриб уни катта қувонч билан нишонлагандингиз. Ўшанда бу ишингиз мухлисларга ёқмаганди. Эртага мухлислар сизни кескин қарши олишлари мумкинлигига тайёрмисиз? (Рашидовга)

С.Рашидов: - Жамоам учун ёрдам беришга уринаман. Рақиб мухлислари сизга гапириши ёки танқид қилиши мумкин, аммо мен клубим учун меҳнат қиламан. Жамоам ишқибозлари мендан яхши ҳаракатлар кутишади.


- "Насаф" ҳақида фикрингиз?

П.Хюистра: - Тайёргарлик давомида рақибни ўрганиб чиқдик. "Насаф" ҳам "Пахтакор" каби кучли жамоа. Уларда ҳам биздаги каби етакчи ҳужумкор ўйинчилар тарк этишди. Улар кўп жиҳатдан бизга ўхшашади. Икки муносиб рақиблар. "Насаф" бежизга ўтган йил чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритмади. Таркиб ўзагини сақлаб қолишди. Ўйин услуби ўзгармаган. Улар жиддий қаршилик кўрсатиб, жипс футбол намойиш этишади.



- Одил Ҳамробековнинг "Шабаб Ал Аҳли"га ўтиши бугунги ўйинга қай даражада таъсир қилади? Бу ўтиш жамоа режаларини бузиб юбормадими?

Хюистра: - Ҳамробеков 5 ойлик ижара билан "Шабаб Ал Аҳли"га кетди. Таркибимизда Одилнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар бор. Уларга ишонамиз.Ўйинчилар кетиши ва келиши одатий ҳол. Бунга тайёр туриш керак. Ҳамробеков яхши савиядаги футболчи, лекин таркибимизда яхши савияли футболчилар етарли. Суперкубок мавсумга қай даражада ҳозирлигимизни кўрсатади.


С.Рашидов: "Пахтакор" ўтган йили Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйин кўрсатди. Энди жамоа учун бор кучим билан ўйнаб, муваффақиятларга эришишга умид қиламан. Мавсумда бизни ички ва халқаро мусобақалар кутмоқда.


Е.Кримец: "Мавсумни янги кайфиятда бошлашга ҳаракат қиламиз. Мухлислар биздан соврин кутишмоқда. Буни амалга оширишни истаймиз."


С.Рашидов: "Эртага фақат ютиш учун Самарқандга келдик. Ўзим илк бор Суперкубокда майдонга тушишим (маълумот учун Рашидов 2014 йил Суперкубокда "Бунёдкор" таркибида захирадан майдонга тушган). Насиб қилса, эртага бу совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз".


П.Хюистра: "Эртага Суперкубок учун ўйин. "Пахтакор" мазкур мусобақада ҳали ютмаган, демак музейимизни янги соврин билан бойитишни мақсад қилганмиз."

- Питер Хюистра, Егор Кримец ва Сардор Рашидов матбуот анжумани бўлиб ўтадиган залга етиб келишди. Бошлаймиз.


- "Шерлар" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани 17:15да старт олади.


Суперкубок соврини.



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика