Latest news

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  12 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Ўзбекистон Суперкубоги - 2021. "Пахтакор"нинг тўртинчи уриниши омадли чиқадими? News

Ўзбекистон Суперкубоги - 2021. "Пахтакор"нинг тўртинчи уриниши омадли чиқадими?

Эртага "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари Суперкубок баҳси орқали янги мавсумни бошлаб беришади.

Унда мамлакат чемпиони мақоми сифатида "Пахтакор" ва кубокда ҳам жамоа ғолиб чиққани сабаб икккинчи ўрин соҳиби "Насаф"га қарши баҳс олиб боради.

Биз эса мазкур учрашув олдидан қизиқарли маълумотлар, фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Жорий йилги Ўзбекистон Суперкубоги тарихдаги олтинчиси ҳисобланади. Бунга қадар ўтказилган бешта учрашувда "Навбаҳор", "Бунёдкор" ,"Локомотив" икки бор ва "Насаф" бир маротаба бош совринга эга чиққан. "Пахтакор" ушбу бешта ўйиннинг учтасида иштирок этган ва барчасида мағлубиятга учраган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган. Эртанги баҳс "шерлар" учун Суперкубокдаги тўртинчи беллашув ҳисобланади. "Насаф" учун эса иккинчисидир. Бу жамоалар умумий ҳисобда Суперкубокда иккинчи бор тўқнаш келмоқда. 2016 йил Тошкентда ўтказилган баҳсда Артур Геворкяннинг ягона голи қаршиликларга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилган эди. "Пахтакор" Суперкубокда жами 9та гол ўтказиб юборган ва 2та гол урган.  "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда Ўзбекистонда барча мусобақаларда зафар қучган биринчи жамоага айланади. 

2016 йилги Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" 0:1 ўйинидан фотосуратлар

Суперкубок баҳсига жамоалар турли ҳолатда ва тайёргарликда етиб келишди. "Насаф" таркибида йўқотишлар кўп эканлигини таъкидлаш жоиз. Қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоани Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Жавоҳир Эсонқулов, Бобир Абдихолиқов, Машҳур Муҳаммаджоновлар тарк этди. Албатта бу футболчилар ўтган мавсум катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Шундай экан уларнинг ўрни тўлдирилиши кутилган эди. Бироқ, клуб "Динамо"дан Суҳроб Нуруллоев, "Шўртан"дан эса Шокир Йўлдошевни таклиф қилиш билан чекланди. Албатта, жамоа имконият ва мавжуд шароитдан келиб чиқиб иш тутмоқда.  Янги мавсумга тайёргарликни Қарши ва Тошкентда олиб борган "аждарлар" ўртоқлик ўйинларида қуйидаги натижаларни қайд этди: "Машъал" 0:1, "Динамо" 0:0, 3:2, "Андижон" 1:0, "Шўртан" 2:0, "Сурхон" 3:1, "Бухоро" 1:0. 

"Пахтакор"да эса барчаси юқори даражада ташкиллаштирилди. Гарчи жамоани Жавоҳир Сидиқов, Садриддин Абдуллаев, Умид Ҳамроев, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Игорь Сергеев, Владимир Козак, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Асад Собиржонов (ижара), Улуғбек Ҳошимов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков каби номдор футболчилар тарк этганига қарамасдан, кетганларнинг ўрни муносиб тўлдирилди, дея оламиз. Шерзод Темиров, Иброҳимҳалил Йўлдошев (ижарадан қайтди), Марлен Чобанов, Ҳумоюнмирзо Иминов (ижарадан қайтди), Азиз Турғунбоев, Сардор Рашидов, Шароф Муҳиддинов каби ижрочилар бошқа клубларга йўл олган етакчиларнинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилади. "Пахтакор" ўртоқлик ўйинларида рақибига нисбатан анча кучли ва топ даражадаги жамоалар билан куч синашди: "Зенит" 0:3, "Спартак" 1:2, "Рига" 0:2, "Қизилқум" 0:0. 

Кўриб турганингиздек қисман бўлсада устунлик "Пахтакор" томонида. Лекин, Рўзиқул Бердиевнинг бундай ўйинларга футболчиларини қандай тайёрлашини ва кутилмаган совға тақдим қилишини биламиз. Бунга аввалги мавсумларда бир неча бор гувоҳ бўлдик. Пойтахт клубида иштиёқ ва хоҳиш, реванш олиш икки ҳисса юқори эканлиги табиий. Боиси, улар юқорида зикр этилганидек ҳали Суперкубокда ғолиб чиқмаган. 

Бош мураббий Питер Хюистра ҳам кечаги матбуот анжуманида бу борада тўхталиб ўтди: "Биз учун мавсум Суперкубок баҳси билан бошланади. "Насаф" жуда ҳам яхши жамоа. Суперкубок биз ютишимиз керак бўлган янги соврин. Ғалаба қозониш орқали мавсумни соврин билан бошлаш ниятидамиз",- дейди нидерландиялик мутахассис. Суперкубокдаги учрашув бош мураббий Питер Хюистра учун расмий дебют бўлади.

Ўзбекистон Суперкубоги Самарқанд шаҳридаги "Динамо" марказий стадионида ўтказилади. Учрашув эртага соат 16:00да старт олади. Баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса Раҳимбек Каримов бажаради. Учрашув назоратчиси Бобур Ҳайдаров бўлса, Жаҳонгир Раҳматуллаев комиссар этиб тайинланган. Агишев ҳозиргача Суперкубок ўйинларида ҳакамлик қилмаган. Демак, биргаликда кўрамиз ва кузатамиз

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика