Latest news

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  9 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  4 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

Ўзбекистон - Саудия Арабистони: Превью News

Ўзбекистон - Саудия Арабистони: Превью

Бугун, Австралиянинг Мельбурн шаҳрида Осиё Кубоги «B» гуруҳи 3-тур ўйинида Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади.
Маълумот ўрнида, бугун бўлиб ўтадиган баҳс иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 10-ўйин бўлади. Бунгача терма жамоалар ўзаро 9 маротаба ўзаро куч синашган ва унга кўра устунлик Саудия Арабистони терма жамоаси тарафида. Ўтказилган 9та ўйиннинг 5тасида Саудия Арабистони терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, 3 маротаба Ўзбекистон Саудия Арабистони устидан ғалабага қозонган. Яна бир учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати Саудия Арабистони фойдасига - 20:10.



Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги баҳсларида Саудия Арабистони билан ўзаро уч маротаба баҳс олиб борган ва уларнинг иккитасида Саудия Арабистони ғалаба қозонган бўлса, бир учрашувда Ўзбекистон ғалаба қозонган.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоаларининг Осиё Кубоги баҳсларидаги ўзаро ўйинлари:

Осиё Кубоги-2000.
Гуруҳ босқичи.
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 5:0.

Осиё Кубоги-2004.
Гуруҳ босқичи.
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 0:1.

Осиё Кубоги-2007
Чорак финал
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:1.



Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида эса Саудия Арабистони терма жамоаси анча яхши кўрсатгичга эга. Саудия Арабистони терма жамоаси 1984 йилги мусобақадан бери мунтазам равишда Осиё Кубоги баҳсларида иштирок этиб келади ва Австралиядаги мусобақа саудияликлар учун ҳисоб бўйича кетма-кет 10-мусобақа ҳисобланади.  Саудия Арабистони терма жамоаси шунингдек, Осиё Кубокларидаги иштироки борасида Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Шу пайтгача Саудия Арабистони терма жамоаси уч маротада Осиё Кубогида ғалаба қозонган.

Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаб мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган.

Ўзбекистон терма жамоа учун мазкур мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси саналади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаб мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган.

Осиё Кубоги-2015. B гуруҳи, 3-тур.
18 январь. Мельбурн. Тошкент вақти билан соат 14:00.
Ўзбекистон - Саудия Арабистони
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Мэтью Крим (Австралия),Пол Сетранголо (Австралия)
Захира ҳаками: Умар Али Ал Жунайбий (БАА)
Назоратчи: Хани Баллан (Қатар)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика