Latest news

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  37 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Ўзбекистон ОТЖ эртага Тошкентда йиғин бошлайди. Мураббий Миржалол Қосимов эмас, Равшан Ҳайдаров бўлади News

Ўзбекистон ОТЖ эртага Тошкентда йиғин бошлайди. Мураббий Миржалол Қосимов эмас, Равшан Ҳайдаров бўлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралашида майдонга тушади.

Ўша саралашга тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия терма жамоамиз эртага Тошкентда йиғинни бошлайди. Хабарингиз бор, аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Миржалол Қосимов бошқариши ҳақида хабар қилинган эди. Аммо “Бунёдкор” клуби бош мураббийи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Олимпия терма жамоасини бошқара олмаслигини маълум қилган. Шундай бўлсада, ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ҳамиша терма жамоага ёрдам беришга тайёр эканини ҳам билдириб ўтди.

Шундан сўнг терма жамоага хориждан мураббий олиб келиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда ЎФА мутасаддилари бу масала борасида жиддий иш олиб боришмоқда. Унгача Ўзбекистон олимпия терма жамоасини таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров катта мураббий сифатида шуғуллантириб туради.

Равшан Ҳайдаров ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. Жумладан, унинг қўлостида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг январь ойида Хитойда ўтган Осиё чемпионатида ғолибликка эришган эди.

Равшан Ҳайдаров мазкур йиғин давомида терма жамоага номзод бўлган қуйидаги футболчиларни синовдан ўтказиб олади.

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон    
Ҳамроев Умиджон    
Зиёвутдинов Низомиддин

Ҳимоячилар:

Қобилов Ислом  
Алижонов Илҳом  
Ғофуров Ҳусниддин    
Алиқулов Ҳусниддин  
Насруллаев Шерзод  
Саитов Дилшод  
Сатторов Худойшукур  
Рустамов Ойбек  

Ярим ҳимоячилар:

Абдуллаев Абдулла  
Муҳитдинов Шароф  
Исмоилов Аброрбек  
Ўрунов Остон  
Умиров Даврон  
Нуруллоев Суҳроб  
Тўхтасинов Нурилло  
Қодирқулов Санжар  
Икромов Фаррух  
Рашидхонов Ислом  

Ҳужумчилар:

Абдихолиқов Бобир  
Амонов Азизбек  
Мираҳмадов Миржаҳон

Rating: -37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика