Latest news

22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  0 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  3 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  10 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  4 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  16 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  18 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Пахтакор"га мағлуб бўлди News

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Пахтакор"га мағлуб бўлди

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
"Чилонзор" стадионида бўлиб ўтган баҳснинг 33-дақиқасида "шерлар" ҳисобни очишди. Ойбек Қиличевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Сергей Рекун олимпиячилар дарвозасига йўллади - 0:1. Орадан 10 дақиқа ўтгач Қиличевнинг фаоли ҳаракатларидан сўнг Анвар Ражабов ўзини кўрсатди - 0:2. Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлимда Шухрат Мақсудов терма жамоанинг таркибини бутунлай ўзгартиришга қарор қилди. 50-дақиқада "Пахтакор" сафида захирадан майдонга тушган Алишер Азизов ҳисобни йириклаштирди - 0:3.

Баҳсдаги охирги голни олимпиячилар вакили Абдулазиз Юсупов урди - 1:3.


Ўзбекистон ОТЖ - "Пахтакор" 1:3
Бош ҳакам
: Марат Исмоилов.
Голлар: Абдулазиз Юсупов 83 - Сергей Рекун 33, Анвар Ражабов 43, Алишер Азизов 50.
Ўзбекистон ОТЖ: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Раҳмонов, Егор Кримец, Владимир Козак, Максимилиан Фомин, Акбар Исматуллаев, Жамшид Искандеров, Аббос Махсталиев, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов (Игорь Сергеев, 30).
Иккинчи бўлимда тушганлар: Асилбек Омонов, Бобур Йўлдошев, Жавлон Мирабдуллаев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерзод Файзиев, Диёр Туропов, Сардор Собирхўжаев, Тохир Шамсиддинов, Даврон Ҳошимов, Наврўз Алимов, Сардор Мирзаев, Абдулазиз Юсупов.
"Пахтакор": Александр Лобанов, Азамат Абдуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Жалолиддин Машарипов, Абдуллох Олимов, Сергей Рекун, Станислав Андреев, Анвар Ражабов, Ойбек Қиличев, Фарход Мирахматов, Аббос Отахонов.
Захирадан тушганлар: Иброҳим Абдуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Темур Ҳакимов, Алишер Азизов, Домлажонов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика