Latest news

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  3 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  6 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди News

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказган йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтди.

19 — 28 декабрь кунлари ўтказилган ўқув-машғулотлар давомида жамоа 3та ўртоқлик-назорат учрашувларини ўтказди.

Йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви КХДР олимпия терма жамоасига қарши бўлиб ўтди. 20 декабрь куни ўтказилган ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси рақиб дарвозасини тўрт бора ишғол қилди ва якуний ҳисоб 4:2 кўриниш олишини таъминлади. Игорь Сергеев ушбу ўйинда дубл қайд этган бўлса, Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Икром Алибоев ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Иккинчи назорат учрашуви эса Сурия олимпия терма жамоасига қарши, 23 декабрь куни бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон олимпиячилари кичик — 0:1 ҳисобида рақибга мағлуб бўлди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғиндаги сўнгги назорат учрашувида Доха шаҳрида Қатар олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа Қатарга қарши учрашувда анча яхши ҳаракат қилди якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидаги голларга иккинчи бўлимда Акром Комилов ҳамда Достон Турсунов муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 – 30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Ироқ, Жанубий Корея ҳамда Яман олимпия терма жамоалари рақиб бўлади.

Турнирни ўзбекистонликлар 13 январь куни Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайди. Куни-кеча ушбу жамоа бош мураббийи Шин Тай Йонг қитъа биринчилигига борадиган таркибни маълум қилди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика