Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧга ҳозирлик кўрмоқда News

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧга ҳозирлик кўрмоқда

ЎФА матбуот хизмати ампутантлар ўртасидаги 2022 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги машғулотларидан суратларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз мундиалдаги иштирокини 1 октябрь куни Польшага қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув соат 14:00 да старт олади.

Бош мураббий Рустам Меҳмонов мусобақада қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланади:

Т. Қудрат, Қудрат Сатторов, Суннатжон Эргашев, Нуритдин Турсунов, Азизжон Азимов, Беҳзод Ҳакимов, Низом Мамасолиев, Ҳайдарали Турсунбоев, Умидэон Сирождинов, Зафар Носиров, Қ. Қудрат, А. Умиджон, Т. Улуғбек, А. Азиз, Абдужамил Шукуров

Беш карра Жаҳон чемпиони саналган Ўзбекистон мазкур турнирда "E" гуруҳидан ўрин олган. Вакилларимиз Польша, Испания ҳамда Танзания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. 

⚡️ Тадбиркор, супервайзер, ҳайдовчи, цех ишчиси… Мундиалга йўл олаётган термамиз аъзолари қайси касбларда ишлашади? Туркиядаги мусобақа қачон старт олади? ЖЧ тарихи қандай? Кимлар фаворит? (батафсил)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика