Latest news

13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  1 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  1 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди News

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди

Ўзбекистон терма жамоаси охирги мағлубиятини ўтган йил 27 сентябрь куни Коста-Рикага қарши ўртоқлик ўйинида қабул қилиб олганди – 1:2.

Шундан кейин, Сречко Катанец шогирдлари 4 та баҳсда қатнашди:

Ўзбекистон – Қозоғистон 2:0

Ўзбекистон – Россия 0:0

Ўзбекистон – Боливия 1:0

Ўзбекистон – Венесуэла 1:1

Катанец эса терма жамоа бошқарувида ўтказган ўйинларини 16 тага етказиб олди ва бу борада Эктор Куперга (17 та) яқинлашди. Улардан олдинда эса қуйидаги мутахассислар бор:

1. Миржалол Қосимов – 54;

2. Вадим Абрамов – 44;

3. Рауф Инилеев – 29;

4. Равшан Ҳайдаров – 25;

5. Самвел Бабаян – 24;

6. Владимир Сальков – 19.

Алишер Никимбаевнинг хабар беришича, 59 ёшли мутахассис Ўзбекистон МТЖ 10+ ғалабага эришган илк хорижлик мураббийга айланди. Бундан олдин “оқ бўрилар” билан 10 ва ундан ортиқ ғалабага қуйидаги маҳаллий мутахассислар эришганди:

1. Миржалол Қосимов – 22 та;

2. Вадим Абрамов – 20;

3. Самвел Бабаян – 16;

4-5. Равшан Ҳайдаров – 13;

4-5. Рауф Инилеев – 13;

6. Рустам Акрамов – 10.

Словениялик мураббий 2021 йил августида Ўзбекистон МТЖ устозига айланди ва жамоа унинг бошқарувида 16 баҳснинг 10 тасида зафар қучди, 2 марта дуранг ўйнади ва 4 марта ютқазди.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика