Latest news

13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  6 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  13 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0

Ўзбекистон МТЖ сафида ўзгариш News

Ўзбекистон МТЖ сафида ўзгариш

Хабарингиз бор, 25-29 март кунлари Намангандаги "Марказий" стадионда "Navruz Cup-2022" халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтади.

19 март куни Сречко Катанец ушбу турнирга кимларни чақиргани эълон қилинган эди.

Ўзбекистон МТЖнинг "Navruz Cup-2022" учун таркиби эълон қилинди

Бироз аввал ЎФА матбуот хизмати терма жамоа таркибида ўзгариш рўй берганини маълум қилди.

"АГМК" футболчиси Акром Комилов жароҳати борлиги сабабли Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида қатнаша олмайдиган бўлди. Мураббийлар штаби унинг ўрнига "Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматовни терма жамоага жалб этди.

Ўзбекистон МТЖнинг "Navruz Cup-2022" учун таркиби

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Умиджон Эргашев ("Насаф");

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф");

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Ал Саилия", Қатар), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Наср", Саудия Арабистони), Жавоҳир Сиддиқов ("Қўқон-1912"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор");

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон), Шаҳзод Темиров ("Персиполис", Эрон), Азизбек Амонов ("Истиқлол", Эрон), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия).


Эслатиб ўтамиз, терма жамоа аъзолари бугун, 21 март куни Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтишади. 23 март куни Наманган шаҳрига йўл олиш режалаштирилган.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика