Latest news

00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  8 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0

Ўзбекистон МТЖ. Жасур Яхшибоев ҳам Грузияга бормайдиган бўлди News

Ўзбекистон МТЖ. Жасур Яхшибоев ҳам Грузияга бормайдиган бўлди

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг машғулотларига кеча Жасур Яхшибоев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошевлар ҳам келиб қўшилишган эди. Афсуски, Яхшибоев ҳам жароҳат сабаб Грузияга бормайдиган бўлди. Бу ҳақда бироз аввал ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Жасур Яхшибоев йиғинга эски жароҳати билан келган ва ўзини ноқулай ҳис қилган. Текширувлар натижасига кўра, унинг Грузияга қарши учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлди", - дейилади расмий хабарда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Ашурматов виза билан боғлиқ муаммо сабаб, Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалингани боис йиғинга кела олмаган бўлса, кечаги машғулотдан сўнг ўзини ноқулай ҳис қилгани учун Достонбек Турсунов ҳам йиғин ва ўртоқлик ўйинини ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.

Ўзбекистон МТЖ. Достонбек Турсунов ўрнига АГМК ҳимоячиси чақирилди


Ўзбекистон терма жамоаси Грузияга 12 ноябрь куни Қозоғистон орқали йўл олади.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика