Ўзбекистон МТЖ. Достонбек Турсунов ўрнига АГМК ҳимоячиси чақирилди
Narzulla Saydullayev
10 ноя 2021
Бугунги машғулотлардан сўнг Достонбек Турсунов ўзини ноқулай ҳис қилган.
Текширув натижасига кўра, футболчининг эски жароҳати безовта қилганлиги, шу сабабли Грузияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши маълум бўлди. Унинг ўрнига АГМК клуби футболчиси Аббос Отахонов терма жамоага жалб этилди.