Latest news

21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  0 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  20 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  40 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Мустақиллик байрами муносабати билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашишди.

"Жар" стадионида ўтган тадбирга Тошкент шаҳридаги 21 ва 23-меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ташриф буюришди.

Дастлаб тадбир бошловчиси Даврон Файзиев футболчилар ва мураббийлар штабини болалар билан таништириб чиқди. Кейин эса меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва терма жамоа футболчилари икки жамоага аралаш ажралиб, 15 дақиқача давом этган футбол ўйинида тўп тепишди. Унда болалар ўзларининг севимли футболчилари билан бирга ўйнаш имкониятига эга бўлишди.

Футбол учрашувидан кейин меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбирда ЎФФ ва "Терма жамоалар маркази" раҳбарияти ва ходимлари ҳам иштирок этишди. Бундай тадбир ҳамда учрашувлар ўсиб келаётган ёш авлодда спорт, хусусан футбол ва соғлом ҳаёт тарзига бўлган қизиқишни ўстириши табиий. Терма жамоадаги футболчиларга ҳавас билан майдонда тўп тепган болалар келажакда улар каби бўлишга интилишса, шунинг ўзи ҳам катта муваффақиятдир.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика