Latest news

20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  8 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  3 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  1 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  8 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0

Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Локомотив"дан совуқ "душ" қабул қилиб олди News

Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Локомотив"дан совуқ "душ" қабул қилиб олди

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Қизилқум" қарама-қаршлигининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.


- Учрашув белгиланган вақтдан 15 дақиқа олдин бошланиб кетди.

"Локомотив" жамоасининг 6-дақиқа ташкил этган ҳужумини Марат Бикмаев аниқ зарбаси билан самарали якунлади - 1:0.

Жалолиддин Машарипов жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:0га етказди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида "Локомотив"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми наф келтирди. Олег Зотеевнинг ошириб берган тўпини Диёр Туропов боши билан дарвозани нишонга олди ва ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

Танаффусга қадар бир дақиқа қолганида Жалолиддин Машариповдан ажойиб гол! Машарипов рақиб ҳимоясидаги уч футболчини жуда чиройли тарзда алдаб ўтди ва дарвозабонни устидан тўпни ташлаб қўйиб, таблодаги ҳисобни - 4:0га келтирди.

- Биринчи тайм тугади. Ҳозирча мезбонлар меҳмонларни аяб ўтиришаётгани йўқ.

- Иккинчи бўлим бошланди.

Диёр Туропов ўзининг ажойиб зарбаси билан дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди - 5:0.

Учрашув тўлиқ майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди. "Қизилқум" "Локомотив"га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.

Шу тариқа "Локомотив" жамоаси нимчорак финал учрашувининг дастлабки баҳсида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда тор-мор келтирди.

Жавоб беллашуви 30 май куни Навоийда бўлиб ўтади.


23 май (сешанба)
18:30- «Локомотив» – «Қизилқум» 5:0

Тошкент “Локомотив” стадиони.
Ҳакамлар
:  Бахтиёр Намозов, Руслан Серазитдинов, Ринат Нугманов, Жасур Мухтаров.

Голлар: Марат Бикмаев (6), Жалолиддин Машарипов (18, 44), Диёр Туропов (38, 74)
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе (42. Муҳаммад Коне, 64), 10. Марат Бикмаев (22.Мурод Бобожонов, 62), 11. Садриддин Абдуллаев (29.Қувондиқ Рўзиев, 70), 15. Сардор Мирзаев, 18. Тимур Кападзе, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов, 99. Жалолиддин Машарипов.
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 17. Салим Мустафоев, 22. Муродбек Бобожонов, 29. Қувондиқ Рўзиев, 42. Муҳаммад Коне, 78. Азизбек Амонов, 80. Фарруҳ Ибрагимов

“Қизилқум”
: 22. Артем Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 9. Отабек Зокиров, 10. Воҳид Шодиев (15.Азамат Алланиязов, 71), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 25. Азизбек Усмонов (23. Шерали Жўраев, 46), 27. Илҳом Юнусов, 85. Андрей Деркач (2.Виктор Григорьев, 46).

Захирадагилар: 16. Умиджон Хонимқулов, 2. Виктор Григорьев, 7. Бехзод Мирзамуродов, 15. Азамат Алланиязов, 18. Самандар Шодмонов, 23. Шерали Жўраев, 77. Бекзод Ғанижонов.

Огоҳлантириш: Шерали Жўраев (90)

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика