Latest news

23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  0 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  4 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  3 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  19 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  5 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  118 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Локомотив". Превью News

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Локомотив". Превью

1 июль куни Ўзбекистон Кубогида финалчилар номи аниқланади.
Тошкентда "Пахтакор" "Локомотив"ни қабул қилади. Ўтган жума куни ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда "Локомотив" Иброҳим Раҳимовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонганди. Жамоамиз финалга йўл олиши учун 2 тўп фарқи билан ғалаба қозониши зарур. Агар асосий вақт 1:0 ҳисобида якунланса, унда қўшимча бўлимларга мурожаат қилинади. Шунда ҳам натижа сақланиб қолса, унда пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Жамоалар таркибида дисквалификация сабабли майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ. Жароҳатлар халал бермаган тақдирда барча етакчи ўйинчиларнинг ҳаракатларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Учрашув 1 июль, сешанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 19:30да бошланади.

Беллашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ушбу рефери биринчи даврада 2:2 ҳисобида якунланган баҳсни бошқарганди. "Локо"нинг чемпионатда "Металлург" ва кубокда "Динамо" билан Самарқанддаги ўйинларини бошқарган.

"Пахтакор" - "Локомотив" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва эсдалик совғалари сифатида 2та смартфон, U Cell ва Sharq Telecom компанияларидан эсдалик совғалари, Fitness House соғломлаштириш марказидан бепул ойлик абонементини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин. Чипта нархи 5000 сўм. Барчани жамоамиз учун муҳим бўлган учрашувга таклиф этамиз.


"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар:
Валентин Коваленко (Тошкент), Рафаэль Илёсов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Дмитрий Пислегин (Тошкент).

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика