Latest news

07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  0 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  4 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  77 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5

Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади News

Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашувида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйини 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам – "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Финал учрашуви соат 15:00да старт олади.

Финалдан бир кун аввал ҳар икки жамоа устозлари ҳамда бир нафардан етакчи футболчилари иштирокида ўйин олди матбуот анжумани ташкил этилади. Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида аккредитациядан ўтган барча турдаги ОАВ вакиллари мазкур учрашув олди тадбирлари, ўйин ва унинг атрофидаги барча воқеликларни бевосита воқеа жойидан ёритишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га ҳар бир нашр финалга борадиган журналистлари рўйхатини тақдим этиши лозим.

АГМК жамоаси 27 октябрь куни соат 16:00да "Истиқлол" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Соат 16:45да "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда "шерлар"нинг бир нафар футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 17:00дан бошлаб эса "Пахтакор" расмий машғулот ўтказади ва унинг ҳам 15 дақиқаси очиқ тарзда ўтади. Соат 17:15да АГМК устози Бахтиёр Ашурматов ва жамоа футболчиси иштирокида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этишга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўйин куни учрашув бошланиши олдидан стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун катта концерт дастури ташкил этилади.

Барчани финал баҳсига таклиф этамиз!

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика