Latest news

09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  2 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  6 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  28

"Насаф" кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди! News

"Насаф" кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди!

Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи учрашуви якунланди.

Ўзбекистон кубоги, финал

"НАСАФ" - ОКМК 1:0

12 ноябрь, 2023 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Азиз Асимов.

Қанот ҳакамлари: Олим Абдувасилов, Тимур Гайнуллин.

Захира ҳаками: Раҳимбек Каримов.

VAR: Ильгиз Танташев.

AVAR: Александр Сидоров.

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Гол: 1:0 — 71 (пенальти), Жавоҳир Сиддиқов.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (С), 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 9. Жавоҳир Сидиқов (70. Жамбули Жигаури, 80), 17. Суҳроб Нуруллоев (99. Азизбек Амонов, 60), 19. Матеус Лима Круз (10. Андрес Чавес, 90+5), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (21. Дониёр Нарзуллаев, 90+5), 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 60).

Захирадагилар: 1. Умиджон Эргашев, 25. Бекжон Раҳматов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Зафар Ҳакимов

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (39.Аслбек Умирзоқов, 87), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 80), 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов (88.Сиаваш Хақназарий, 80), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 27. Мартин Боакье, 29. Виталий Денисов (24.Мурат Эрматов, 87)

Захирадагилар: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов, 23.Искандар Бусинов, 38.Сирожиддин Башриддинов, 40.Жаҳонгир Фозилов

Огоҳлантириш: Суҳроб Нуруллоев (54), Ислом Тўхтахўжаев (62), Ғолиб Ғайбуллаев (75), Санжар Турсунов (77), Матеус Лима Круз (90+4), Абдувоҳид Неъматов (90+6), Мартин Боакье (ўйин якунлангандан кейин).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди! "Насаф" кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. ОКМК таркибида ўзгаришлар рўй берди.

85. Эргашев ўз жойини ташлаб чиқиб, жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

84. Жигаурининг зарбаси хавфли чиқди, бироқ бироз аниқлик етишмади.

80. Иккала жамоа таркибида ўзгаришлар содир бўлди.

78. Мозговойнинг зарбасини Эргашув қайтарди.

77. Учрашувнинг энг қизиқ палласига етиб келдик: жанжал бошланди.

75. Бугунги ўйинда жамоасининг масъулиятини зиммасига олган Ғайбуллаев сариқ карточкани ҳам ўз зиммасига олиб қўйди.

71. ГООООООООООЛЛЛ!!! Сиддиқов пенальтини паненка услубида ижро этиб, "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди! 

70. Пенальти! ОКМК дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланди.

68. ОКМК жарима майдонида ичида тўп йиқилган Комиловнинг қўлига тегди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди.

66. Хавфли вазият! "Насаф" футболчилари кетма-кет иккита ҳужумни кўкка совурди.

62. Забардаст Тўхтахўжаев ҳакам билан баҳслашиб қолди. Асимовдан норози ОКМК футболчиси мен залда кўп шуғулланганман, билакларимда даҳшатли кучим бор дея қараш қилди. Ҳакам эса мийиғида кулиб, менинг чўнтагимда сариқ карточкам бор дея жавоб қайтарди.

61. Ҳозиргина майдонга тушган Абдураҳимовнинг зарбасидан сўнг Эргашев йиқилди ва тўпни илиб олди. Қўшниларимдан бирини дарвозабонларга ўхшатаман. Чунки у 8 йил институтга ўқишга топширган. 

60. "Насаф" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

56. Станоевичдан ажойиб зарба! Ҳа, дўстлар ярим ҳимоячи дарвозага тепгандан кўра узатмалар амалга оширавергани маъқул экан.

54. Футболчи қанчалик босиқ бўлмасин, уни гапирмасдан ҳайратлантириш ҳам мумкин. Ҳакам чўнтагидаги жокерлардан бири ёрдамида буни Нуруллоев мисолида амалга оширди.

50. Давронов қойилмақом қилгандай бош билан рақиб посбони минг чиранса ҳам сакраб етолмайдиган нуқтага зарба берди. Натижада эркин зарба билан тўп ўйинга киритиладиган бўлди.

48. Рустамов иккинчи бўлимда жамоалар дарвозаларни алмашганини унутиб қўйди шекилли, унинг бахтига зарба ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлимга 20 сония вақт қўшиб берилди ва якунланди.

41. Турсунов майдон марказида оёғини ушлаб ётган пайтда спорт саломатлик гарови эканлигини эслатиб ўтмоқчиман.

38. ОКМК футболчисининг қанотдан узатмаси кузатмага айланиб кетди.

33. Боакьенинг йиқилиши қўрқинчи фильмларнинг якуний эпизодларидан бирини эслатиб юборди.

31. Сиддиқовнинг кучли зарбасини Эргашев қайтарди, қайтган тўпни эса Насруллаев мухлисларга совға қилди.

30. Боакьедан хавфли зарба! Аҳмадалиевнинг узатмасидан сўнг ОКМК ҳужумчиси бош билан рақиб дарвозасини нишонга олди, Неъматов тўпни эгаллаб олди.

27. Рустамов қандай футболчи билмадим-у, лекин ундан яхши овчи чиқаркан. Ҳатто у қушларни тўп билан овлаши мумкинлигига ҳозир амин бўлдим.

24. Турсунов яккакурашда тўп қолиб, Сиддиқовни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

22. Насруллаевнинг зарбасига атиги 6 метр аниқлик етишмади.

18. Футболда ҳам баскетбол қоидалари жорий этилганда, Боакье ҳисобни очган бўларди.

16. Шеригини олдинга бошлаган Лима Круз уни Мбаппега ўхшатиб юборди.

13. Абдураҳматов бир рақибини алдаб ўтди, иккинчиси уни "Суюнчи" фильмидаги эпизод сингари тўхтатмоқчи бўлди, аммо уддасидан чиқа олмади. Учинчиси эса "Насаф" ҳимоячисига раҳм-шафқат қилиб ўтирмади.

6. Станоевичнинг зарбасини яхшироқ кўришим учун қўлимни пешонамга қўйиб турдим.

5. Ғолиб Ғайбуллаев рақиб футболчиси билан тўп учун курашда ғолиб чиқди.

2. Лима футболга илк марта ташриф буюрган яшил кийимдаги барваста ходим томон пас берди. Ён чизиғдан ОКМК тўпни ўйинга киритади. 

1. Дастлабки ҳужумни меҳмонлар ташкил этди. Боакье-Ғиёсов тандеми мезбонларни хавотирга солиб қўйди, якунда Ғайбуллаев тўпни қайтариб юборди.

1. Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи ўйини бошланди. Ҳар эҳтимолга қарши ён-атрофингизда дарз кетиши мумкин бўлган буюмларни узоқроққа олиб қўйишни маслаҳат бераман. Бугун тўққизта гол кўришимиз шарт эмас, жамоалардан муросасиз ва шиддатли ўйин кутиб қоламиз.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Насаф" тўқ кўк, ОКМК оқ рангли либосда ҳаракат қилади. 


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Сизнингча, бугунги беллашувда қайси жамоанинг имконияти юқорироқ?

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика