Latest news

19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ"  2 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  3 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  3 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  4 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  13 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  3 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  8

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар News

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар

Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг дастлабки учрашувида “Насаф”, Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади.

Қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашув янгиланган “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:30да бошланади. “Марказий” стадионнинг тантанали очилишига бағишланган концерт ва расмий тадбирлар соат 18:00дан бошланади.

“Насаф” бу йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида “Пахтакор”ни умумий 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга етиб келди.

“Қўқон-1912” жамоаси эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси устидан умумий 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга чиққан.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, “Қўқон-1912” жамоаси жорий чемпионатда “Насаф”га нисбатан 1 очко кўп тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Тўғри, жамоамиз ҳисобида ҳали битта қолдирилган учрашув бор.


Биласизми?  Қўқонликлар Ўзбекистон Кубогининг биринчи финалчиси бўлган

Қўқонликлар олий лига ва кубок баҳсларида бунгача “Автомобилчи”, “Темирйўлчи”, “Қўқон” номлари билан иштирок этишган.

Энг қизиқарлиси, Қўқоннинг “Автомобилчи” жамоаси 1992 йили биринчи ва сўнгги марта Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этган. Бунда улар  “Навбаҳор” жамоаси билан куч синашган. Финалнинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган. Пенальтилар сериясида улар 6:5 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Яна бир қизиқарли факт, ҳозирги пайтда “Насаф” ПФКда спорт директори вазифасида ишлаётган  Виталий Николаевич Ни футболчи сифатида қўқонликлар сафида, ушбу финалда майдонга тушган. Бу пайтда “Автомобилчи” жамоасига Баҳром Ҳакимов мураббийлик қилган.

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси шу пайтгача ўз тарихида олти марта Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган. Фақат 2015 йилги финалда ғолиб бўлган. Жамомизнинг ҳозирги устози Рўзиқул Бердиев эса, бош мураббий сифатида жамоамизни тўрт марта кубок финалига олиб чиққан.


“Насаф” ва Қўқон-1912” жамоаси кубок баҳсларида бунгача туқнаш келишганми?


Тарихга назар ташласак, 2001/2002 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг айнан чорак финалида мазкур жамоалар туқнаш келишган. Дастлаб Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида усутун келишган. Қаршида бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса “Насаф” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.

Орадан 15 йил ўтиб, мазкур жамоалар яна кубокнинг чорак финалида куч синашишади.



Учрашув ҳакамлари ҳақида

Ушбу учрашувни бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Баҳсда Ильгиз Танташев бош ҳакамлик қилади. Унга қанотларда Хусниддин Шодмонов ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Элёр Турсунов ишлайди. Учрашувда ҳакамлар ишини Александр Попов назорат қилади, Тошкент шаҳридан.

Ўзбекистон Кубоги чорак финали, дастлабки учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Қўқон-1912” (Қўқон)  
30.06.2017. “Марказий” стадион. 19:30да
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Ильгиз Танташев бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта учрашувни бошқарган. Бу “Динамо”-“Насаф” учрашуви бўлиб, унда жамоалар муроса кўчасини танлашган.

Демак, 30 июн куни футбол ишқибозларини “Марказий” стадионда ажойиб тадбирлар ва қизиқарли учрашув кутиб турибди. Шу куни “Насаф” бу йилги чемпионатда илк марта ўз майдонида ва мухлислари қаршисида тўп тепади.

“Марказий” стадионимизга марҳамат қилинг ва кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаринг!

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика