Latest news

20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  1 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  7 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  4 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  3 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  8 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  7 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. “Насаф” - “Пахтакор” учрашуви олдидан News

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. “Насаф” - “Пахтакор” учрашуви олдидан

“Насаф” 30 май сешанба куни Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида “Пахтакор”ни қабул қилади.

Хабарингиз бор, 22 май куни Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда “аждарлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Учрашув Ғузор шаҳридаги, “Ғузор” марказий стадионида соат 18:30да бошланади.
 
Ўзбекистон Кубоги-2017. 1/8 финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) - “Пахтакор” (Тошкент)
30.05.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 18:30да
Бош ҳакам:
Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси -Навоийдан)
Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қашқадарё вил.)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
Дастлабки учрашув: “Пахтакор” – “Насаф” 0:3

Мазкур жамоалар Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 15 марта туқнаш келишган.  Уларнинг 4 тасида “Насаф”, 6 тасида “Пахтакор” зафар қучган. 5 учрашувда дуранг қайд этилган. Жамоалар кубок финалларида ҳам икки марта, 2003 ва 2011 йиллар ўзаро ҳисоб-китоб қилишган.

“Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари Ўзбекистон Суперкубогида ҳам бир марта куч синашишган. Бу учрашув ўтган йили Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган. Унда жамоамиз 1:0 ҳисобида устун келган.

Мазкур жамоалар бу йилги Ўзбекистон  Кубоги баҳсларининг 1/8 финалида туқнаш келишди. Юқорида айтганимиздек, 1/8 финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жавоб учрашуви ҳам жуда қизиқарли ва кескин бўлиши турган гап. Бунга сабаблар талайгина. “Пахтакор” жамоаси дастлабки учрашувдаги ҳисоб тасодиф эканлигини исбот қилишга уринса, “Насаф” бу йилги кубок баҳсларида ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни қўйганлигини исботлаш учун майдонга тушади. Албатта, бу йилги кубок учун курашда, кейинги босқичга чиқиш учун жамоамизда имкон кўпроқ.

Умуман олганда бу учрашувдан кўпроқ мухлислар ютишади. Чунки, бу жамоалар ўртасидаги ҳоҳ чемпионат, ҳоҳ кубок учрашувлари бўлсин, доимо муросасиз ва курашларга бой тарзда ўтган.

Шундай экан клубимиз мухлисларига, қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг деб, қоламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика