Latest news

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал жуфтликлари хусусида News

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал жуфтликлари хусусида

Бугун Ўзбекистон Кубогининг чорак финал учрашувларига старт берилади.

Кун тартибидан иккита ўйин ўрин олган. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилса, "Пахтакор" Тошкент дербисида Локомотив билан куч синашади. Эртага яна иккита беллашув бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Кубокнинг чорак финал учрашувлари битта ўйиндан иборат.

18 сентябрь. “Қўқон-1912” – “Қизилқум”
Мазкур икки жамоа Ўзбекистон Кубоги тарихида 1992 йил илк марта тўқнаш келган. Қизиқ томони, ўша йили ҳар икки жамоа бошқа номда иштирок этган. Қўқонликлар “Темирйўлчи”, навоийликлар эса “Прогресс” номи билан. 1/16 финалда кузатилган тўқнашувда қўқонликлар икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозонишган. Зарафшон шаҳрида ўтган баҳсда ҳисоб очилмаган, Қўқонда эса 2:1 ҳисоби қайд этилган. Баҳром Ҳакимов бош мураббийлигида кўҳна шаҳар жамоаси финалга қадар етиб борган.

18 сентябрь. “Пахтакор” – “Локомотив”
Бу икки жамоа 2014 йил Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келган. "Темирйўлчилар" ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. “Пахтакор” стадионидаги учрашув эса 2:2 ҳисобида якун топган.

19 сентябрь. АГМК - "Машъал"
2008 йил мазкур жамоалар айнан 1/4 босқичда тўқнаш келишган. Муборакда ўтган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Олмалиқда эса Игорь Шквирин жамоаси худди шу ҳисобда зафар қучган. Қўшимча таймларда омад Олмалиқ шаҳри жамоасига кулиб боққан. Якуний ҳисоб – 3:1.

19 сентябрь. "Андижон" – "Бунёдкор"
Бу жамоаларнинг Ўзбекистон Кубоги баҳсларида илк тўқнашуви 2007 йил чорак финалда юз берган. “Қурувчи” номи остидаги "қалдирғочлар" ҳар икки ўйинда зафар қучишган. Тошкентда 3:0 ва Андижонда 1:0. 2010 йил бу жамоалар яна 1/4 финалда учрашишган. Тошкентда 4:1, Андижонда 3:1 ҳисобида пойтахтликлар ғалаба қозонган.

Бахтиёр Ширинов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика