Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади News

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мамлакат миллий чемпионатининг 3-тур баҳслари 13 октябрда якунига етиши билан Тошкентда 18 октябрга қадар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Машғулотлар "Юнусобод" спорт мажмуасида олиб борилади. 

Мазкур йиғин ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган V Ислом бирдамлик ўйинлари мусобақаси олдидан асосий кўрик вазифасини ўтаб беради. 

Йиғин давомида жаҳон футзалида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Қозоғистон терма жамоаси билан назорат учрашувида куч синашиш ҳам режалаштирилган. Ён қўшниларимизга қарши ўртоқлик ўйини 16 октябрь куни соат 17:00 да "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва "Спорт" телеканали ҳамда ЎФФнинг YouTube канали орқали тўғридан тўғри, жонли тарзда трансляция қилинади. Ўз ўрнида, учрашувни бевосита "Юнусобод" мажмуасида кўришни истаган барча ишқибозлар мутлақо бепул киритилади. 

Мураббийлар штаби бу галги йиғинга қуйидаги футзалчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар – Шавкат Ибрагимов (“Оил Стар”), Мирислом Миралиев (ОКМК), Дониёр Умаров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар – Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”), Машраб Одилов (БМБ), Шаҳзод Саъдиев (БМБ).

Қанот ўйинчилари – Шаҳрам Фахриддинов (ОКМК), Хайрулла Солихов (ОКМК), Муҳаммадали Хусанбоев (БМБ).

Қанот ҳужумчилари – Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”), Аброр Ахмедзянов (ОКМК), Ихтиёр Ропиев ("Насаф"), Акбар Усмонов (СҚБ), Далер Эшонқулов ("Динамо"). 

Ҳужумчилар – Музаффар Аҳаджонов (БМБ), Артур Умуров ("Оил Стар").

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика