Latest news

23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  6 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19

Ўзбекистон Футбол Федерациясида ишлашни истайсизми? News

Ўзбекистон Футбол Федерациясида ишлашни истайсизми?

Tags :  ЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерациясидаги қуйида келтирилган бошқарма ва бўлимларга танлов асосида мутахассислар ишга таклиф қилинади:

  • Юридик бўлим;
  • Матбуот хизмати (инглиз, рус ва ўзбек тилларини биладиган журналистлар);
  • Халқаро алоқалар бошқармаси;
  • Хавфсизлик бошқармаси;
  • Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлинмаси;
  • Кадрлар бошқармаси;
  • Илмий-услубий таъминот бўлими;
  • Молия-иқтисод бошқармаси;
  • Хўжалик ишлари хизмати;
  • Маркетинг бошқармаси;
  • Болалар-ўсмирлар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси;
  • Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси;
  • Терма жамоалар бошқармаси;

Номзодлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак:

- соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши;
- футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси;
- футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий хужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши;
- хорижий (рус, инглиз ва бошқа) тилларни билиши;
- компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш, презентацияларни тайёрлашни ўзлаштирган бўлиши;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши;

Шунингдек, бухгалтер, кассир, шифокор, психолог, иш ва архив юритувчи, электрик, сантехник, буғ қозонлар мутахассиси, омборхона мудири, ошпаз, ҳайдовчи, IT мутахассис, боғбон, фаррошлар ҳам ишга таклиф қилинади.

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни info@the-uff.com электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари керак. Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика