Latest news

21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  0 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  30 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  3 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0

Ўзбекистон - Франция. Жамоаларнинг мусобақадаги статистикаси News

Ўзбекистон - Франция. Жамоаларнинг мусобақадаги статистикаси

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Франция ёшларига қарши майдонга тушади.
Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланадиган ўйиндан олдин бу икки жамоанинг мусобақада қайд этган статистикасига эътиборингизни қаратмоқчимиз. 

Иккала жамоа 4тадан ўйин ўтказди. Франция 9та гол урди ва 5та гол ўтказиб юборди. Ўзбекистон эса 7та тўп киритди ва 6та ўтказиб юборди.

Французлар ўтган ўйинлар давомида жами 58та зарба беришди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 14,5 тадан зарба дегани. Рақиблар эса 48 марта Франция дарвозасига томон зарба йўллашган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич бироз пастроқ. Вакилларимиз 48та зарба беришган (ўртача 12тадан), рақиблар 36 марта дарвоза томон тўпни тепишган.

Аниқ зарбалар бўйича деярли тенглик: Франция - 30та, Ўзбекистон - 28та. Рақиблар французлар дарвозасига 27та аниқ зарба беришган. Асилбек Омонов қўриқлаётган дарвозага эса 4та ўйинда жами 13та аниқ зарба борган.

Бурчак тўпларини Ўзбекистон кўпроқ амалга оширган - 18-16. Қоидани бузиш бўйича Франция "етакчи" 72-69. Бўлиб ўтган тўртта ўйинда Франциялар футболчилар жами 8 марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолишган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 3 тага тенг.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика