Latest news

21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  1 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  27 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралашида биринчиликнинг 8 клуби иштирок этади News

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралашида биринчиликнинг 8 клуби иштирок этади

18 март куни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланади.

Аввал маълум қилинганидек, мусобақанинг гуруҳ босқичида 24 та клуб иштирок этади. Coca-Cola Суперлига ҳамда Про лига клублари гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри қатнашади. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этувчи клуб(лар) эса кубок беллашувларига 1/8 финалдан бошлаб қўшилади. Мана шу клуб(лар) бўш қолдирган гуруҳдаги ўрин(лар) учун Биринчи лиганинг 8 жамоаси саралаш босқичи орқали кураш олиб боради.

Саралаш АГМК клубининг 7 апрель кунги халқаро ўйини натижасидан келиб чиқиб, икки ёки уч босқичда ташкил этилади. I босқич ўйинлари 28 март куни ўтказилади ва унда саккиз жамоа қуръа ёрдамида тўрт жуфтлик ҳосил қилади. Бир учрашув натижасига кўра, тўрт ғолиб клуб II босқичга йўлланмани қўлга киритади. Мазкур босқичда тўрт клуб икки жуфтлик ҳосил қилади ва ўйинлар 4 апрель куни бўлиб ўтади.

АГМК 7 апрель куни халқаро ўйинда зафар қучса, III босқич бекор қилинади ва II босқичнинг икки ғолиб клуби “Пахтакор” ва АГМК ўрнида гуруҳ босқичида қатнашади. АГМК 7 апрель куни мағлуб бўлса, II босқичнинг икки ғолиби 13 апрель куни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг битта йўлланмаси учун ўзаро майдонга чиқади.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралаш босқичида қуйидаги клублар иштирок этади: “Локомотив-БФК”, “Чиғатой”, “Рубин”, “Нефтгазмонтаж”, “Лочин”, “Зомин”, “Жомбой”, “Ғиждувон”. Биринчи лигада иштирок этувчи фарм-клублар ҳамда ҳозирга қадар белгиланган талабларни бажариш орқали Биринчи лигадаги иштирокини кафолатлаб улгурмаган клублар, кубок беллашувларига қўйилмайди.
 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика