Latest news

17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  0 17:44"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  1 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  5 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  10 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  18 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  4 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0

Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган ягона испаниялик футболчи кимлигини биласизми? News

Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган ягона испаниялик футболчи кимлигини биласизми?

Шу вақтга қадар Ўзбекистон чемпионатида турли миллат вакиллари, легионерлар клубларимизда ҳаракат қилишди.

2014 йилги Олий лигамизда илк бор испаниялик футболчи, “Барселона” академияси тарбияланувчиси Карлес Кото “Бунёдкор” жамоасида пайдо бўлди. Испаниялик бўлгани боис кўп нарса кутганимиз рост, боз устига футболчини таклиф қилишдан мақсад ОЧЛда муваффақиятли қатнашиш эди. Лекин, “қалдирғочлар” Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоасига бас кела олмай нимчорак финалда ўз юришини тўхтатди. Дастлабки учрашувларда у ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Қанотдаги тезкор ҳаракатлари, стандартлар ишлашга усталиги, дриблингларидан даражаси яхшилиги кўриниб турди. Аммо, жароҳат сабаб маълум муддатга сафдан чиқди ва жамоадаги ўрнини рақобатда бой бериб қўйди. Кейинчалик мураббийлар унга фақат заҳирадан майдонга туширдилар. Бу орада мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар юз берди. Қосимовдан сўнг Волков ёмон бошқармади. Бироқ, Сергей Лушан келгач аксарият легионерлар қатори у ҳам иккинчи даврада жамоадан кетди. Хўш футболчи юртимиздаги қисқа фаолияти ҳақида қандай фикрда? Буни қуйида Котонинг фикрларидан билиб оламиз.

“Бунёдкор”га келганимда жамоани Миржалол Қосимов бошқарарди. У етук футбол мутахассис, тажрибаси катта. Ундан кўп нарса ўргандим. Қосимов ёш футболчилар билан ҳам шуғулланарди, уларга эътибор берарди. Шахсан ушбу инсон жамоа тарихидаги энг яхши мураббий. Александр Волков жамоани ОЧЛ гуруҳидан олиб чиқди. Рости кучли квартетдан жой олгандик. Сўнги икки турда жамоа ҳақиқий ирода кўрсатганди. Волков доим ижобий жиҳатлар ҳақида ўйларди. Футболчиларга режасини тўғри етказиб берарди. Лушан эса кўпроқ ўзи билган, таниган шогирдларига ишонди. Тошкентда ўзимни аъло даражада ҳис қилганман. Клуб базасида барча шароитлар яратиб берилган, нолишга ҳожат йўқ эди. Мослашиш кутганимданда тезроқ кечган. “Бунёдкор”га Белоруснинг яъни Минскнинг “Динамо” жамоасидан келиб қўшилгандим. Менга асосан ОЧЛ биринчи даврасида имконият беришди. Жароҳатларим тўхтамагач ўз иқтидоримни тўлиқ намойиш қила олмадим. Жамоанинг ўринбосарларида спорт формамни тиклашга ҳаракат қилдим.

Клуб билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо бўлмади. Дўстона кайфиятда хайрлашдик. Молиявий томондан шартномда кўрсатилган маблағларни барчасини тўлади. Мухлислар бизни доим стадиондан бевосита қўллаб-қувватларди. Уларни ёдимдан чиқармайман. Жамоанинг ажойиб ва қадрдон ишқибозлари бор. Лушчан билан бирга кўп ишламадим. Агарда, ўшанда аввалги мураббий қолганида натижалар ижобий тарзда давом этиши мумкин эди.

Иккинчи даврада кетишдан бошқа чора топа олмадим. Ҳозирда Греция чемпионатида тўп тепмоқдаман”,- деганди Кото.


Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, футболчи Испаниянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари билан турли ютуқларга эришган. Ҳусусан, 2007 йил ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган. 2013 йилда эса “Динамо” (Тибилиси) билан Грузия чемпионатида олтин медалларга эга чиққан. “Динамо” (Минск) билан Белорусь чемпионатининг бронза медалларига сазовор бўлган.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика