Latest news

11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  0 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  1 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  3 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Беларусь 0:1 News

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Беларусь 0:1

Шаржада Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.  

Учрашув бошланди. Дастлабки беш дақиқада тўп билан муоамала қилишда Ўзбекистон ташаббусга эга бўлди. 9-дақиқада Жалолиддинов ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячилар унга нисбатан кескин ўйнаб тўпни олиб қўйишди.

11-дақиқада Беларусь терма жамоаси чап қанотдан ҳужум қилди, ҳаводан узатилган тўпни Олег Зотеев боши билан қайтариб юборди. 

15-дақиқада вакилларимиз илк бурчак тўпини амалга оширишди, Жалолиддиновнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги дақиқада Олег Зотеев деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба бера олмади.

18-дақиқада Жалолиддинов яна бурчак тўпини амалга оширди, бу сафар Беларусь дарвозабони Павлюченко тўпни қайтарди.

26-дақиқада Беларусь терма жамоаси ҳисобни очди - 0:1. Стасевичнинг узатган тўпини Павел Нехайчик дарвозага йўллади. 

37-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов бурчак тўпини тўғри дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди. 

45-дақиқада ўнг қанотдан ҳаводан узатилган тўпни Нехайчик боши билан дарвозага йўллади, хавфли лекин ноаниқ.  

Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:1.  


Иккинчи тайм бошида Ислом Қобилов, Ойбек Бозоров, Азизбек Турғунбоев, Ҳумоюн Муртозаев майдонга тушди. 

54-дақиқада Лаптев чап қанотдан жарима майдонига тўпни оширди, хавфли чиқди тўп узатиш, лекин шерикларига унга ета олмади. 

57-дақиқада Ойбек Бозоров Буркони йиқитди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Драгуннинг пенальтидан йўллаган зарбасидан кейин Элдор Суюнов тўпни қайтарди ва ҳисоб ўзгармай қолди. 

59-дақиқада Акбар Исматуллаев ўрнига Шароф Муҳитдинов тушди. 

65-дақиқада рақибларимиз гол уришга яқин келишди, ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди. 69-дақиқада Бурконинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

70-дақиқада Ойбек Бозоров ўрнига Шоҳруз Норхонов тушди. 

74-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.  

75-дақиқада Элдор Суюнов Нойер услубида жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариб юборди.  

78-дақиқада Лисакович ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига ерлатиб узатди, Суюнов яна ўз ўрнида. 



Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Беларусь 0:1
23 февраль 2020. Шаржа. "Ал Ҳамрия" стадиони. 18:00 (Тошкент вақти)

Гол: Павел Нехайчик 26, - 0:1. 

Амалга оширилмаган пенальти: Станислав Драгун 58 (дарвозабон).

Ўзбекстон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Мурод Холмуҳаммедов, 3.Умар Эшмуродов (6.Ислом Қобилов, 46), 15.Егор Кримец, 23.Олег Зотеев, 9.Акбар Исматуллаев (Шароф Муҳитдинов, 59), 18.Аброр Исмоилов, 13.Санжар Қодирқулов, 8.Жасур Жалолиддинов (19.Азизбек Турғунбоев, 46), 10.Бобир Абдихолиқов (22.Ойбек Бозоров, 46) (Шоҳруз Норхонов, 70), 11.Игорь Сергеев (21.Ҳумоюн Муртозаев, 46).
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳусниддин Алиқулов.

Беларусь: Павлюченко, Бурко, Политевич, Павловец, Матвейчик, Нехайчик, Кендиш, Корзун (Лискович, 67), Стасевич, Драгун, Лаптев (Подстрелов, 78).


Belarus

Pavel Nekhaychik - 26'

Friendlies . Round 1

23/02/2020, 18:05

0
:
1
Finished

Uzbekistan

Stadium: 0 spectators

45'
90'
26'  Pavel Nekhaychik
67'  Nikita Korzun (Vitali Lisakovich)
78'  Denis Laptev (Dmitriy Podstrelov)
90'  Igor Burko (Maksim Shvetsov)
90'  Pavel Nekhaychik (Sergei Karpovich)
46'  Umar Eshmuradov (Islom Kobilov)
46'  Jasurbek Jaloliddinov (Azizbek Turgunbaev)
46'  Igor Sergeev (Oybek Bozorov)
46'  Bobur Abdikhalikov (Khumoyun Murtazoev)
59'  Akbarjon Ismatullaev (Sharof Mukhiddinov)
70'  Oybek Bozorov (Shoxrux Norxonov)


Rating: -164   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика