Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси “Ал-Ваҳда” клуби футболчисига айланди
02 nov 2015 19:25
News
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси “Ал-Ваҳда” клуби футболчисига айланди
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Махлиё Сарикова Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клуби билан шартнома имзолади.
Махлиё узоқ йиллар давомида “Севинч” клубида фаолият олиб борган. Шунингдек, 2012 – 2014 йилларда Қозоғизстон аёллар футбол клубларида ҳам тўп сурган. У мунтазам равишда турли ёшдаги аёллар терма жамоаларига жалб этилиб келинади.
Дубай шаҳрининг “Ал-Ваҳда” клуби Махлиёга аввал ҳам таклиф билан чиққан, бироқ 2010 йилда ушбу трансфер амалга ошмаган эди. Энди эса у ва клуб ўзаро келишувга эришди. Шу тариқа Махлиё Сарикова хорижда тўп сурадиган дастлабки ўзбекистонлик аёл футболчига айланди.
Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments