Latest news

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  6 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Америка Қўшма Штатларига йўл олмоқда News

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Америка Қўшма Штатларига йўл олмоқда

ЎФА томонидан сўнгги пайтларда аёллар футболини ривожлантириш, мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш, тизимни ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Аёллар футболи қўмитаси ташкил этилиб, истеъдодли футболчилар тарбиялаш, малакали мураббий, шифокор ва психолог мутахассисларни жалб этиш, уларни барча турдаги лицензияга бепул ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Осиёда бу йўналишда етакчи мамлакат бўлмиш Япониядан мутахассислар жалб этилди. Терма жамоаларга хорижий йиғинлар ва кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Хабарингиз бор, 9-12-апрель кунлари Ўзбекистон аёллар терма жамоаси АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сафар олдидан жамоа билан учрашди.

“Биринчи навбатда, Америка сафари олдидан Ассоциациямиз президенти Абдусалом Азизов номидан барчангизга омад ва оқ йўл тилаймиз! Яхши маълумки, АҚШ терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади ва тарихда энг кўп — 4 марта ушбу совринни қўлга киритган. Бу ўртоқлик ўйинлари бизнинг жамоа учун катта тажриба вазифасини ўтайди. Чунки олдинда жиддий мусобақалар бор ва биз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Шу сабабли терма жамоа бошқарувига Мидори Ҳонда каби малакали мутахассис таклиф этилди. Кучли жамоалар билан учрашувлар эса жамоамиз савияси ошишига хизмат қилади”, деди Р.Эрматов.






Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика